Байрам ва марака маросимлари

МУСТАҚИЛЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

МУСТАҚИЛЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

31 Август 2018 16:27 122

1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади. 

МУСТАҚИЛЛИК – ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ!

МУСТАҚИЛЛИК – ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ!

31 Август 2018 11:37 80

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсинки, сизу бизга ато этган неъматлардан бири мустақиллик неъматидир. Истиқлол туфайли жаннатмакон юртимизда ҳар бир соҳада кенг имкониятлар очилиб, кундан-кун тобора чирой очиб бормоқда.

МУСТАҚИЛЛИК - БИЗ УЧУН ОНА КАБИ МЎЪТАБАР, НОНДАЙ АЗИЗДИР

МУСТАҚИЛЛИК - БИЗ УЧУН ОНА КАБИ МЎЪТАБАР, НОНДАЙ АЗИЗДИР

24 Август 2018 05:20 56

Дунёда икки юздан ортиқ давлат, минглаб халқ ва элатлар мавжуд. Улар орасида Ўзбекистон дея аталмиш мустақил диёр, гўзал ва бетакрор мамлакатнинг ўз ўрни ва нуфузи, ўзига хос тараққиёт йўли борлиги қалбимизга ифтихор бағишлайди. Мустақиллигимиз эса биз учун она каби мўътабар, нондай азиз ва қадрлидир.

Рамазон ойи фазилатлари

Рамазон ойи фазилатлари

05 Июнь 2018 03:44 273

Имон ва эътиқодли халқимиз орзиқиб кутган Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан кўпчилик хайрли ва эзгу амалларни бажаришга ҳам улгуришади. Бева ва бечора, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Ёрдамга муҳтож, кексаларга кўмак бериляпти.

Сабрнинг савоби жаннатдир

Сабрнинг савоби жаннатдир

01 Июнь 2018 04:03 218

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ой фазилатини баён қила туриб: “Бу ойда ким Аллоҳга яқинлаштирадиган эзгу амал қилса, ундан бошқа ойда адо этган бир фарз амалнинг даражасини топади ва бу ойда бир фарзни адо этган киши бошқа ойда етмиш фарз адо этган каби бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу кўмак ва ёрдам ойидир”,  деб марҳамат қилганлар.

"Ойларнинг султони"

30 Май 2018 03:55 220

Юртимизга ойларнинг сарвари ва саййиди, ўн бир ойнинг султони, фазилати жиҳатидан бошқа ойлдардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюрди. Интизор кутилган муборак айём барчамизга қутлуғ бўлсин.

Рамазон ғанимат ойи

Рамазон ғанимат ойи

28 Май 2018 04:26 226

Ўлкамизда ойлар сарвари ва саййиди, ўн бир ойнинг султони моҳи Рамазон давом этмоқда. Барчаларимизга бу муборак ойга эсон-омон етишганимиз қутлуғ бўлсин. Яхшиликлар, савоблар кўпайтириб бериладиган ушбу ойни ғанимат билмоқ лозим.

"РАМАЗОН –ОЙЛАР САРДОРИ"

25 Май 2018 03:19 217

Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари ойларнинг саййиди ва энг фазилатлиси бўлмиш Рамазонни ниҳоятда кўтаринки рухда, завқу-шавқ билан кутиб олмоқдалар. 

БАХТ-САОДАТГА ТЎЛА ОНЛАР

БАХТ-САОДАТГА ТЎЛА ОНЛАР

23 Май 2018 03:14 226

Мустақилликка эришганимиздан кейин барча соҳаларда бўлгани каби диний ҳаётимизда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳаммага маълум. 

ҚАДРИЯТГА ЭНГ ЮКСАК ЭЪТИБОР (давоми)

ҚАДРИЯТГА ЭНГ ЮКСАК ЭЪТИБОР (давоми)

20 Май 2018 12:41 221

Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

ҚАДРИЯТГА ЭНГ ЮКСАК ЭЪТИБОР

ҚАДРИЯТГА ЭНГ ЮКСАК ЭЪТИБОР

18 Май 2018 12:49 168

Яратганга минг шукурлар, икки олам сарвари жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду ва саловатлар бўлсинким, жаннатмонанд юртимизда Аллоҳ таоло муқаддас Каломида “азиз ва мукаррам қилдик...”, деган инсонни улуғлаш, ҳаётини фаровон қилиш, илм-маърифат бериш йўлида туб ислохотлар изчил давом эттирилмоқда. Алҳамдулиллаҳ, она-Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлгани учун бугун ҳаётимизнинг қайси бир жабҳасига қарасак тубдан ўзгаришларни, янгиланишларни кўрамиз. Уларнинг барчаси одамлар учун, сиз-у биз учун, фарзандларимизнинг бахтли ҳаёти учун қилинаётгани хар биримизни қувонч, шукроналик, ифтихор туйғуларини янада кучайтирмоқда.

Кексалар дуоси билан

Кексалар дуоси билан

08 Май 2018 23:56 345

Истиқлол йилларида аждодлар хотирасини қадирлаш, мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи юртдошларимиз руҳини шод этишдек савобли ишларни қилиш эзгу анъанага айланади.

 ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР АБАДИЙ

ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР АБАДИЙ

08 Май 2018 07:44 246

Инсон ўлгандан кейин ҳам тирик инсонлар, қориндошлари, ёру-дўстлари томонидан қадр-қимматини, ҳурматини жойига қўядилар. Аллоҳ таоло инсон зотини бу дунёда турли-туман қийинчиликлар ва мусибатлар билан имтиҳон қилиб туради. Тарихга бир назар ташласак, ота-боболаримиз бошларига келган ҳар қандай мусибат, қора кунлар, қатағон йиллари ва иккинчи жаҳон уришининг мислсиз даҳшатлари олдида эсанкираб, ўзлигини асло йўқотмадилар. Доимо мустаҳкам иймон, ирода, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидворлик уларга ҳар вақт ҳамроҳ бўлди ва келажакка катта умидлар билан боқдилар.

«Ўтганларни хотирлаш - эзгу фазилат»

«Ўтганларни хотирлаш - эзгу фазилат»

05 Май 2018 06:56 252

Азал-азалдан халқимизда қабристонларни зиёрат қилишлик, аждодлар қабрини покиза ва озода сақлаш, қабристонларда нолойиқ амаллардан сақланиш ва зиёратгоҳларга ҳурмат ва эҳтиром билан қараш каби инсоний фазилатлар юксак даражада шаклланган. 

Меҳр-мурувват ва эзгулик тимсоли

Меҳр-мурувват ва эзгулик тимсоли

21 Март 2018 07:08 279

Юртимизга баҳор фасли ташриф буюрди. Замин уйғонмоқда. Барча-барчамиз интиқиб кутган Навруз айёми – яшнаш ва яшариш палласи кириб келди.

НАВРЎЗ – УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ

НАВРЎЗ – УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ

19 Март 2018 11:32 317

  Гўзал юртимиз истиқлол шарофати ўлароқ халқаро майдонда тенг ҳуқуқли мустақил давлат сифатида муносиб ўринни эгаллаб жаҳонга юз тутди. У ўз овозига, давлат тизими ҳамда Конституциясига, миллий пули, миллий армияси, миллий ва диний байрамларига эга бўлди.Айтиш мумкинки, ер юзида умр кечираётган ҳар бир миллатнинг ўзига хос шундай миллий ва диний қадрият ва анъаналари мавжудки, у миллатнинг тарихини, улуғлигини, буюклигини намоён этиб туради. 

ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

11 Февраль 2018 21:05 433

Қуръон мусобақаси муборак бўлсин!
Сизга бўлсин эзгу дуо-саломлар,
Дуода энг ширин, гўзал каломлар.
Илоҳо қалбингиз нурларга тўлсин,
Қуръон мусобақаси муборак бўлсин!

Кўз қувончи, қалб сурури...

Кўз қувончи, қалб сурури...

11 Февраль 2018 20:24 387

4 февраль куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” Наманган  шаҳар босқичи бошланди. «Имоми Аъзам» жоме масжиди эрта тонгда мусобақа иштирокчилари ва  меҳмонлар билан гавжум бўлди. Бу нуфузли мусобақа учун жоме масжиди ўзгача таъмирланди. Номозхонлар учун яратилган шароит юз чандон яхшиланди. 

ШАРАФЛИ КАСБ

ШАРАФЛИ КАСБ

26 Январь 2018 19:45 350

Тинчлигимиз, осойишталигимиз, баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговар руҳи беқиёсдир. 

Шарафли   бурч

Шарафли бурч

14 Январь 2018 00:23 563

Ислом динида Ватан тушунчаси кенг қамровли бўлиб, аввало, у туғилиб ўсган жойи, истиқомат масканидир. Унинг таълимотида инсон ўзи яшаб турган Ватанини, динини оила аҳлини ҳимоя қилиши энг улуғ аммаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади. Имом Табароний ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло розидлиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир”, - деб марҳамат қилганлар.

ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ БИЛАН АЗИЗДИР

ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ БИЛАН АЗИЗДИР

13 Январь 2018 18:02 394

Муборак истиқлол шарофати билан она юртимиз нурафшон бўлди. Бу олий неъмат заминимизни, оиламизни, ҳаётимизни нурга тўлғазди. Бундай бахт-саодатнинг давомли бўлишини чин дилдан тилаймиз.

"МУҚАДДАС БУРЧ"

13 Январь 2018 07:30 361

Тинчликни асраш, тинчлик учун курашиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, айнан тинчлик барқарор бўлган заминда тараққиёт бўлади, эл хотиржам ва фаровон турмуш кечиради. Қолаверса, эртанги кунга комил ишонч ҳам айнан тинчлик туфайлидир. Ана шу тинч ҳаётни таъминлаш эса, энг аввало, юртимиз сарҳадлари дахлсизлигини метин қалқондек қўриқлаётган, кечани-кеча, кундузни-кундуз демай ўз бурчини ҳалол ва виждонан адо этаётган Ватан ҳимоячилари билан боғлиқ.