БЕБАҲО НЕЪМАТНИ ҚАДРЛАНГ!

113

   Яратган  инсониятга турли-туман ва беҳисоб неъматларни ато этди. Ана шу неъматларни энг қадрлиси шубҳасиз – ҳаёт неъматидир. Бу шундай инъомки, у бўлсагина бошқа имкониятларга эшик очилади. Уни бошқа неъматлардан биргина ва асосий фарқи инсон зотига фақатгина бир бор берилишидир.

  Дунёда неъматлар кўп ва уларни аксари қўлдан бой берилса вақт ўтиши, моддий бойлик, ҳаракат ва шу кабилар эвазига қайта қўлга киритиш мумкин, ҳеч бўлмаганда маълум қисмини қайтара олиш имконига эгамиз, аммо ҳаёт ундай эмас ва уни заррасини ҳам қайтариш мумкин эмас. Аллоҳ шу инъоми тартибли, фаровон ва гўзал бўлиши учун борлиқдаги барча мавжудотни одам боласига бўинсундириб қўйди. Инсон зоти мана шу инъомларга яраша айрим ишларга буюрилиб, айрим нарсалардан қайтарилди. Бу қайтариқларни жиноят-гуноҳ деб аталди.

   Жиноятни катта-кичиги бўлмайди, у барибир мўътадил ҳаёт тизгинини издан чиқариб, инсон шаъни ва азизлигига салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди. Лекин жиноят турлари ичида шундайи борки, эшитиб ақлинг оғиб, хушинг учиб кетади. Бу- ўз жонига қасд қилишдир.

  Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида, айниқса аёллар орасида кўп бора шу ишга қўл урилаётгани барчани бирдек ташвишга солади. Бу жиноятни хавфли томони шундан иборатки, олдиндан бу ҳолатни пайқаб қолиш жуда қийинлиги ва олдини олишни маълум тажрибадан ўтган самарали усули йўқлигидир. Кутилмаган шахсдан, кутилмаган вақтда содир этилиши кўпчиликни эсанкиратиб қўяди.

   Сабабларини таҳлил қилганда шу нарса маълум бўладики, кўпчилик ёшларда ҳаётга енгил қараш, вертуал дунёга берилиш ва зардама-зардага бу мудҳиш ишга қўл уриши, аёлларда эса асосан ҳаёт қийинчиликлари ва синовларига бардош бера олмай ўзини ўлдириши кўп учрайди.

   Ҳадиси шарифларда ҳам пайғамбаримиз (с.а.в) бу ишдан кўп бора огоҳ этганлар. Хусусан, ривоят қилинган ҳадислардан бирида:  “Пайғамбар (с.а.в) айтдилар: “Сизлардан олдин ўтганлардан бир киши жароҳатланди. Бесабрлик қилиб пичоқ олди-да қўл(томири)ни кесиб ташлади. Кўп ўтмай, қон йўқотиб вафот этди. Аллоҳ: “Бандам жонига қасд этди, унга жаннатни ҳаром қилдим” , деди” деганлар.

   Яна бир ҳадисда Росулуллоҳ (с.а.в) шундай дейдилар: “... Кимки ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат кунида ўша нарса ила азобланади”. Бундан ташқари диний манбаларимизда ўз ҳаётига нуқта қўйиш у ёқда турсин, киши ўз вақтини на дунёси фойдаси учун ва на охирати мафаати йўлидаги ишларга сарфламагани қаттиқ қораланиб, қиёматда биринчи бўлиб бандадан сўраладиган саволлар ҳаёти ва уни қандай ўтказгани ҳақида бўлиши уқтирилади.

   Бу машъум ишдан фақатгина ўзини ўлдирган кимсагина жабр кўрмай, балки, бутун оила аъзолари, қариндош уруғлар, хусусан ота-она оғир хасратда қолади. Аввало фарзанд доғи, қолаверса қўни-қўшни ва маҳалла куй олдида нима деган одам бўлади. Маҳаллани бош имоми ўз ваколатидан келиб чиқиб ва бошқаларга ибрат бўлсин учун жаноза намозини ўзи адо этиб бериш, ёки адо этиб бермаслик борасидаги иккиланиши оила аъзолари учун дард устига чипқон бўлади.

    Юқоридаги муқаддас манбалардан шундай хулоса қилиш мумкинки, ўз жонига қасд қилиш фақатгина бу фоний дунё бахтиқаролиги эмас, балки абадий ҳаёт бўлмиш охират дунёси зиёни ҳамдир. Банда ҳаётидаги айрим қийинчилик, муаммо ва бошқа қийин ҳолатлардан бу “йўл” орқали қутиламан деб ўйлайди, аслида эса ундан ёмонига тутилади.

 

Янгиқўрғон тумани, 

“Баҳовиддин пирим” жоме масжиди

имом ноиби Қурбанов Содиқ      

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1989

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1922

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1718

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1844

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad