Инсон ҳаётида одоб ва ахлоқ ўрни

{$article.title|escape:html}
152

  Донишманд олимларимиз гўзал ахлоқларни санаб, сонини беш юзга етказган бўлсалар, демак, ёмон иллатларнинг адади ҳам айнан шунча бўлади. Чунки ҳар қандай яхши хулқнинг зиддида ёмони ҳам туради. Яхши хулқни эгаллашга интилган инсон ёмон иллатдан сақланишни ҳам билиши шарт.

  Баъзиларнинг айтишича, гўзал хулқ – одамларга яқин бўлиш ва уларда содир бўладиган ёмонликлардан четда туриш экан. Инсон гўзал ахлоқли бўлса, ишлари юришади, инсонлар билан муомала ва муносабати яхши йўлга қўйилади. Бошқаларга ҳам фойдаси етади. Бошқаларнинг бахтга етишига сабаб бўлади. Ёмон хулқли инсон эса бошқаларнинг хафагарчиликларига, жамоат тартибининг бузилишига сабаб бўлади. Бир қанча келишмовчиликларни, ҳатто нотинчликларни юзага келтиради. Инсон ишончдан иборат.    Яъни: ишончи яхши бўлса, яхши ишларга ишонса – яхши инсон; ишончи ёмон экан, демак, ёмон инсон бўлади. Ҳазрати шайх Абдуллоҳ ибн Муборак (р.а.) деганларким: "Ҳар кимда адаб йўқдур, суннатдан маҳрум бўлур, ҳар кимки суннатни тутмаса, фарзлардан маҳрум бўлур, ҳар кимки фарзларни бажармаса, маърифатдан маҳрум бўлур, ҳар кимки маърифатдан маҳрум бўлса, тавҳиддан маҳрум бўлур, ҳар кимки тавҳиддан маҳрум бўлса – кофир бўлди..."

  Энди яхши ва ёмон хулқларга нималар кириши билан қизиқиб кўрайлик: донолардан ҳикматким, тўрт нарса ҳамма учун керак: саломатлик, гўзал хулқ, ростгўйлик ва ҳалол меҳнат. 

Мўъминликнинг ўзига хос шартлари мавжуд. Шулардан бири – гўзал хулқ соҳиби бўлиш. Ёмон хулқ эгасининг мўъмин бўлишини тасаввур этишнинг ўзи ғалати. 

Луқмони ҳакимнинг ўғиллари оталаридан сўрадилар:

- Отажон, инсондаги хислатларнинг қайсиси яхшироқ?

Дини, – дедилар Луқмони ҳаким.

- Демак, иккитами: дини ва моли? Ё учтами: дини, моли ва ҳаёси? Ёки тўрттами: дини, моли, ҳаёси ва гўзал хулқи? Ёхуд бештами: дини, моли, ҳаёси, гўзал хулқи ва саховати? Ё олтитами..? – дея яхши хислатларни бир-бир санаётган ўғилларига Луқмони ҳаким дедилар:

- Болажоним, агар кишида бу бешта хислат жамланса, демак у ҳақиқий муттақий, Аллоҳнинг дўсти, шайтондан ҳалос бўлган инсондир.

  Одоб-ахлоқ барчамиз учун улуғ неъмат.

 

Абдурахимов Қахрамон

Чуст тумани “Иброхим Халилуллоҳ” жомеъ

масжиди имом хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1862

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1802

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1592

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1738

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad