"МУҚАДДАС БУРЧ"

{$article.title|escape:html}
252

Тинчликни асраш, тинчлик учун курашиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, айнан тинчлик барқарор бўлган заминда тараққиёт бўлади, эл хотиржам ва фаровон турмуш кечиради. Қолаверса, эртанги кунга комил ишонч ҳам айнан тинчлик туфайлидир. Ана шу тинч ҳаётни таъминлаш эса, энг аввало, юртимиз сарҳадлари дахлсизлигини метин қалқондек қўриқлаётган, кечани-кеча, кундузни-кундуз демай ўз бурчини ҳалол ва виждонан адо этаётган Ватан ҳимоячилари билан боғлиқ. Ватан ҳимоячиси ҳар қандай даврда энг шарафли бурч ҳисобланган. Шу боис ҳарбий хизматга ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол, етук инсонлар саралаб олинган. Айни шундай осойишта кунларда қутлуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги нишонланмоқда. Мустақил юртимизнинг замонавий ўз армияси қалбларимизга чексиз фахр-ифтихор, ғурур бағишлайди. Мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда оламшумул янгиланишларга, улкан ютуқ ва муваффақиятларга эришилди. 1992 йил 14 январь куни эса Ўзбекистон тарихидан алоҳида ўрин эгаллади. Шу куни республикамиз Қуролли Кучлари ташкил этилди ва бу сана Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод учун ҳарбийлар ибрати жуда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда турли таълим муассасаларида ташкил этилаётган ҳарбийлар билан учрашувлар, суҳбатлар, ранг-баранг тадбирлар келгусида армиямиз сафининг ҳар томонлама етук кадрлар билан таъминланишида муҳим омил бўлиши, шубҳасиз. Зотан, бугун камол топаётган ёшлар эртанги Ватан қалқонларидир. Шу маънода, Ватанга муҳаббат, энг аввало, имондандир, дейилиши бежиз эмаслигини ҳам унутмаслигимиз зарур. Зеро, она юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон қалбига нур бағишловчи туйғудир. Донолар айтганидек: “Кишининг садоқатли, энг аввало, Ватанга муҳаббатида намоён бўлади”. Қолаверса, инсон умри йиллар билан эмас, балки эзу амаллари билан ўлчанар экан, ҳар биримиз буни ёдда тутмоғимиз ва шунга монанд умр кечирмоғимиз лозим.

Абдуғофир ФОЗИЛОВ, Чортоқ тумани бош имоми ва “Абу Бакр Сиддиқ” масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1418

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1393

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1195

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1350

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad