МУСТАҚИЛЛИК – ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ!

{$article.title|escape:html}
221

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсинки, сизу бизга ато этган неъматлардан бири мустақиллик неъматидир. Истиқлол туфайли жаннатмакон юртимизда ҳар бир соҳада кенг имкониятлар очилиб, кундан-кун тобора чирой очиб бормоқда.

 Мустақиллигимиз туфайли юртимизда муқаддас ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар очилиб, эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди. Миллий ва диний қадриятларимиз тикланди, масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий обидалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Уларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётларни нашр этишлари ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун ҳамма шароитлар яратилди.

Юртбошимиз ташаббуслари билан Рўза ва Қурбон ҳайитлари уч кун дам олиш куни деб белгиланиб, байрам сифатида нишонланадиган бўлди.

Дарҳақиқат, неъматнинг қадри у қўлимиздан кетган пайти билан таққослангандагина яққолроқ кўринади. Айниқса, бу нарса миллий ва диний қадриятларимиз унут бўлаёзган кечаги ўтмишимизни эслаганда янада кўпроқ касб этади.

Ибодат ва маросимлар тақиқланган, масжидлар омборхоналарга айлантирилган, Қуръони карим, диний китоблар йўқ қилинган, имом ва бошқа диний ходимлар тинимсиз таъқиб остига олинган, диний таълим олишдан бебаҳра бўлишганини халқимиз ҳеч қачон эсидан чиқармайди.

Кечаги тарихни эсласак, бугунги доруломон замонамизга, мусулмонларга яратилган беҳисоб имконият ва шароитларга тинмай шукрона айтишимиз зарур бўлади.

Ҳозирги кунда диёримизда 2040дан зиёд масжидлар, ўнга яқин ислом билим юртлари ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Тошкент ислом университети, Бухорода “Мир Араб” олий мадрасаси, Диний илмий мактаблар фаолияти йўлга қўйилди хамда диний таълим муассасалари қошида араб тили, Қуръон ва тажвид тўгараклари фаолият бошлади, Ислом цивилизацияси марказига, ҳар йили минглаб юртдошларимиз Исломнинг асосий арконларидан бири бўлган ҳаж ибодатларини адо этиш, Умра амалларини бажариб келишмоқда.

Ҳа азизлар! Яратган эгамиз Мустақиллик туфайли беҳисоб неъматларни ато қилди. Бу неъматларнинг шукронасини адо этиш сизу бизнинг зиммамиздаги вазифа, зеро Қуръону каримда: “...Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (янада уларни) зиёда қилурман...” деб таъкидлаб ўтган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: “Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликларига шукр қилмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмапти” деб марҳамат қилганлар.

Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, Ватанимизнинг мустақиллигини кўра олмайдиган, ўзининг киндик қони тўкилган юртига ташқаридан туриб таъна тошларини отадиган, юрт тинчлигини кўра олмайдиган нобакор инсонлар ҳам учраб турар экан. Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларининг тинчлигига раҳна солиб турган экстремистик ва террористик ташкилотлар домига тушиб қолаётган инсонлар ҳам йўқ эмас. Чет мамлакатларга мўмайгина даромад топаман деб ноқонуний равишда ишлагани бориб, айрим террористик ташкилотларга аъзо бўлиб қолаётган инсонлар, айниқса, ёшларнинг кўплари уларга қўшилиб кетаётганлари учраб тургани ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг бундай ҳолатга тушиб қолишларини сабаби ҳаётий тажрибасизликлари, диний ва дунёвий илмсизликларидир.

Бизларнинг олдимиздаги энг муҳим вазифамиз, келажагимиз бўлган ёш авлодни Ватанимиз Мустақиллигини кўз қорачиғидай асрашликка, юрт тараққиётига ўз ҳиссасини қўшадиган илмли мутахассислар бўлиб етишишлигида ҳаммамиз масъулдирмиз.

Аллоҳим юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, халқимизни фаровон ва мустақиллигимизни абадий қилсин. 

Маъруфхон Алоходжаев

Наманган шаҳри “Абдулқодир қори”

жоме масжиди имом хатиби

 

 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1989

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1922

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1718

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1844

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad