МУСТАҚИЛЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

{$article.title|escape:html}
344

  1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади.

  Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 28 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарор бу байрамни файзига файз, нурига нур бахшида этди.

  Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ҳеч бир истисносиз бутун бир халқимиз томонидан эътироф этилаётгани истиқлолимизнинг нафақат умуминсоний, балки, умумжаҳоний қадрият сифатида баҳоланаётганидан далолатдир.

   Биз йигирма етти йиллик тўйини нишонлаш арафасида турган буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

 Босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажрибани холисона баҳолашдан, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни таҳлил қилишдан ҳамда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, олдимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини белгилаш вазифаси турган эди. Мазкур вазифани амалга ошириш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги нурли Фармони тасдиқланди. Бу билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси белгилаб берилди. Уни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Зеро, халқимизни “инсон манфаатлари барча нарсадан устун” деган ҳаётий тамойили амалда рўёбга чиқиб, ўзининг самарали натижасини бермоқда.

  Маълумки, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. 

  Бугунги кунда дунёнинг турли нуқталарида қандай воқеалар бўлиб турганидан барчамиз хабардормиз. Нотинч вазият туфайли инсонлар азият чекмоқда. Ана шундай бир шароитда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этади, десак, асло янглишмаймиз.

  Албатта, Парвардигори олам ҳеч нарсани бесабаб яратмаган. Юртимизнинг тинчлигига ўз навбатида мамлакатимиз раҳбарининг бу соҳада олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳам муҳим омиллардан саналади. Яратганга беадад шукурлар бўлсинки, ушбу неъмат сояси остида, тинчлик ва осойишталикдан оқилона фойдаланган ҳолда диёримизда қисқа фурсат ичида мислсиз ютуқларга эришмоқдамиз.

 Бугун мустақил юртимизда халқимиз тантанавор шиорларни айта олиш неъматига сазовор бўлмоқда. Сўзимизнинг далили сифатида юртимизнинг барча гўшаларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу шиор, эзгу ғоя тантанаси жарангламоқда. Жойлардаги сайлларда, тадбирларда, давра суҳбатларида бу ғоя  фахрланиб, кўтаринки овоз билан зикр қилинмоқда, қалбларга руҳ бахш этмоқда.  Чунки, Ватандан азизроқ макон йўқ бу дунёда. Ер юзида Ўзбекистонимиз – яккаю ягона, биз у билан ҳар қанча фахр-ифтихор қилсак кам. Бунга унинг бой ўтмиши ҳам, равнақ топаётган бугуни ҳам, порлоқ келажаги ҳам тўла асос бўлади.

  Мустақиллик, бу йилда бир марта, фақат мустақиллик байрамида эмас, ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукр қилинадиган, қадри, шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидек асраб-авайланадиган бебаҳо неъматдир. Унинг шарофати билан ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очилди. Мустақиллик бизга ўзлигимизни қайтарди. Мустақиллик бизга дину диёнатимизни қайтарди. Мустақиллик – эркин эътиқод ва ибодатларимизни қайтарди. 

  Сўзимизнинг далили сифатида айта оламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 15-банддан иборат тарихий фармони имзолангани халқимизнинг муддаоси бўлди десак ҳақиқатни гапирган бўламиз. Фармоннинг барча бўлимлари муқаддас миллий ва диний қадриятларимизни тиклашга қаратилди. Унинг асосида юртимизда комил инсон сафини кўпайтириб, жамиятимизда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш кўзда тутилмоқда ва самарали фаолиятлар олиб борилмоқда.

 Дин соҳасида янгидан-янги хайрли ислоҳотлар давом этмоқда-ки, соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни замон талабига мослаштириш борасида ҳам саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу амалга оширилаётган хайрли фаолиятдан мақсад дин соҳасини сифатни яхшилаш, унинг мутахассисларини тайёрлаш, динимизни муқаддас, пок эканлигини, имон-эътиқодимизни мусаффо бўлишини таъминлашдан иборат. 

  Президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳам ўз таркибидаги ўрта таълим (лицей), олий таълим (бакалавр, магистр) ва таянч докторантурага талабалар қабул қилиб, ўз фаолиятини бошлаб юборди.   

 Шу ўринда юртимиздаги диний билим юртлари фаолиятига ҳам катта эътибор қаратилаётганини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Ўтган йили Бухорода “Мир Араб” олий мадрасаси очилди, диний илмий мактаблар фаолияти йўлга қўйилди ҳамда диний таълим муассасалари қошида араб тили, Қуръон ва тажвид тўгараклари фаолият кўрсатмоқда.

  Инсонларга берилган барча борлиқ ҳаёт Аллоҳ таолонинг неъмати саналади. Шунга кўра оқил инсон илм ва чиройли хулқни, жоҳил эса лаззат ва шаҳватни неъмат деб билади. Истиқлолимиз биз диний ходимларга орзулаб ҳам бўлмайдиган неъматларни берди. Бу ислом дини равнақи, мусулмонларга яратилган эркинликлар ва шароитларда яққол кўзга ташланади.

 Бир сўз билан айтганда, давлатимиз томонидан амалга оширилган бу улкан яратувчанлик, инсонпарварлик тамойили натижасида ҳар бир фуқаронинг миллий ва диний асрий орзу-умидлари рўёбга чиқишига мустаҳкам асосланди. Қувонарлиси, бугунги озод ва обод юртимизда миллий қадриятлар ҳам, диний қадриятлар ҳам кенг жамоатчилик қабул қилган қонун билан кафолатланган. Биз миллий ва диний эҳтиёжлар етарли даражада қондирилганлигини, эришаётган ютуқларимизни ҳар қанча эътироф этсак арзийди.    

 Шу ўринда, юртдошларимизни Ватанимиз тинчлигини, хотиржамлигини асрашга, мустақиллигимизни қадрлашга чорлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик тўйи билан бутун ватандошларимизни муборакбод этамиз.

 

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилояти вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1989

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1922

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1718

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1844

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad