НИКОҲ – МУҚАДДАС РИШТА

{$article.title|escape:html}
101

Аллоҳ никоҳни икки – бир-бирига ҳаром ва бегона бўлган эркак ва аёлнинг муносабатини ҳалоллайдиган восита қилиб қўйди.

Никоҳ бу муқаддасдир. Шундай экан, унга жиддий эътибор қаратмоғимиз, ҳар бир сўзи, лафзига диққат қилмоғимиз лозим. Оила қуриш улкан ажру савобларга эришиш имкониятидир. Никоҳ Аллоҳга яқин бўлиш йўлларидан биридир. Эр ҳалол топиб келган бир луқмасини аёлнинг оғзига солиши ҳам савоб, никоҳ қурганлиги сабабли бир суннатни адо этиш билан ҳам савоб топади. Аҳлининг ризқу таъминоти йўлида борар экан, у эрталабдан кечгача Аллоҳнинг йўлида юрган ҳисобланади. Аёл билан ҳазиллашиб, кўнглини кўтарса, савоб бўлади, ҳадислардан бирининг мазмунида эр билан аёл қўлларини ушлашса, бармоқлари орасидан гуноҳлари ҳудди дараҳт япроғини тўккани каби тўкилади. Энди аёлга келсак, эрнинг кўзини қувонтирса, савоб бўлади. Итоат этса, ибодат бўлади. Пайғамбаримизнинг ҳадисларида айтилганидек, аёл намозини комил қилиб, рўзасини тутса ҳамда эрини рози қилса жаннатга киради.

Никоҳ бу ҳар икки тарафга Аллоҳ таолонинг улкан ажр-савобларига сазовор бўлиш билан бирга ўзига яраша масъулиятлар ҳам юклайди. Шунинг учун ушбу масъулиятлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз. Аёл эри гуноҳга буюрмаса, Аллоҳга масъулият бўлган нарсага, албатта, итоат қилиши, итоат қилганда ҳам “Эримни рози қилсам, Аллоҳ мендан рози бўлади”, деган фикрни бутун шуурига жойлаб олиши лозим. Яна эрини шу даражага етказиб, оқ ювиб, оқ тараб, тарбия берган, дунёга келишларига сабабчи бўлган ота-онасини ўз ота-онасадай хурмат қилиб, эъзозлаши даркор. Чунки бунда эрининг аёлдан қувониши, рози бўлиши бор.

Аёл ўз уйида ўзига нисбатан “Бу уйимизда вақтинчалик меҳмон”, деган муносабатда кўнглига қараб, эркалатиб муносабатда бўлишган бир ҳолатдан бошқа даргоҳга келин бўлиб келган. Энди бу ерда у эрига итоаткор аёл бўлиб, қайнотаси, қайнонасининг хизматларини қилиб дуоларини олиб, яхши фарзанд бўлиши керак. Ўтган момоларимиз эрларни кузатар эканлар, “Ҳўжайин, биз қаттиқ нон еб, совуқ сув ичиб, етишмовчиликка сабр қиламиз, лекин дўзаҳ оловига сабр қила олмаймиз, бизга ҳалолдан ризқ келтиринг”, — деб эшик олдида эрлари ҳаққига дуо қилар эканлар. Ҳаётда ҳар қандай ҳолат бўлаши мумкин. Камчилик, етишмовчиликда сабр-қаноат қилмай, ношарьий ишларга қўл уруб юрган, аёллик номига ор келтираётганлар ҳам бор. Аллоҳ сақласин. Ҳадислардан бирида қайси аёл сабрсизлик қилиб, эридан талоғини сўраса. У Аллоҳнинг раҳматидан жудо бўлиши айтилади. Шунинг учун биз келин бўлиб тушаётган қизларга  бу оила деб аталган қасрда оқила, вазира, солиха аёл ва иншааллоҳ, келгусида муштипар, гўзал тарбия берувчи она бўлишни, Аллоҳ таолонинг розилигини топишини тилаб қоламиз.

Эркак бу дунёда аёлига раҳбар бўлиб, унинг учун жавоб берар экан. Охиратда ҳам Аллоҳнинг ҳузурида тик туриб, аёли учун жавоб беришлигини унутмаслиги лозим. Эр аёлнинг қандай юргани, нима кийиб, нима еб-ичиши учун жавобгардир.

Қодирхон ИБРОҲИМОВ,

Уйчи туманидаги “Аҳси” масжиди имом хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1666

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1623

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1421

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1560

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad