РЎЗА ҲИКМАТЛАРИ

{$article.title|escape:html}
325

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

        

         Рўза ибодатини фарз қилган Аллоҳга ҳамд айтамиз. Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин.

         Азиз юртдошлар!

         Муборак рамазон ойи ҳижрий ҳисоб билан бир минг тўрт юз ўттиз еттинчи  Рамазони шариф ойи сизу-бизга насиб айлади. 

         Унинг ибодат эканлигига имон келтириб, ижроси учун савоб умид қилиб, моҳи Рамазон рўзасини адо этмоқдамиз. Бу буюк ибодат барчаларимизга диний-дунёвий ҳамда ухравий саноқсиз бахт-саодатларни олиб келганки, уларни мазмун-моҳиятига инсоннинг ақли ожизлик қилади. Лекин, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилган Рамазони шарифнинг марҳаматларини эшитиб, ўрганиб амал қилишлик билан шояд Рамазони шарифнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этсак.

         Рўза ибодатини адо этишда куннинг ибодат жараёнидаги ҳар дақиқасида ажабтовур фазилат ва эзгу амаллар турадики, ижро қилган киши албатта, Аллоҳнинг раҳмат ва марҳаматига сазовор бўлади. Рамазон рўзасининг фарзлиги ой ҳулул қилгандан сўнг субҳи содиқдан бошлаб, ибодатга киришилади. Рўза ибодатини бошлашда субҳи содиқдан муқаддам кунлик ибодатга тайёр бўлиш учун саҳарликда овқатланиб олиш, суннат амалини ижро қилинади. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ижро этиб, умматларига мерос бўлишини тарғиб қилган муборак амалдир. 

         Муборак Рамазон ойининг саҳарлик ибодати

         Саҳарликдаги баракот

         Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик ибодатини муборак эканлигини ҳадиси шарифларда баён қилдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик борасида Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда “Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари).

         Зайд ибн Собит розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик емагини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир”, дедилар (Имом Насаий ривояти).

         Айни шу ҳадиси муборакларга биноан, бу овқатланиш инсониятга беҳад баракотли эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, унинг учун қатор хосиятли, баракотли амалларга муяссар бўлади. Фиқҳий китобларда саҳарликда истеъмол қилинган овқатлар учун қиёматда сўров йўқлиги ҳақида таърифлар берилган. (Давоми бор)

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1989

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1922

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1718

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1844

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad