Шавкат Мирзиёев: “Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади”

{$article.title|escape:html}
162

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Мазкур сессия бугун “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилди.

Унда давлатимиз раҳбари республикамиз бўйича 3 босқичда ўтказилиши режалаштирилaётган Қуръони карим мусобақаси ҳақида тўхталиб, жумладан қуйидаги фикрларни билдирди.

“Мана телевизорда кўряпсизлар. Қуръони каримни қироат билан ўқиш бўйича мусобақа қиляпмиз. Нимага? Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда эълон қилинган “2018 йилда бизни кутаётган диний соҳадаги мисли кўрилмаган 5 янгилик” номли мақолада қорилар мусобақаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтилганди.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1419

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1393

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1195

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1350

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad