Жума тезислари

04.11.2016 й. Етимларга ғамхўр бўлайлик

04 Ноябрь 2016 11:17 456

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Етим сўзи арабча бўлиб “ёлғиз, якка” маъносини англатади. Шариатда  отасини йўқотган балоғат ёшига етмаган шахсларга нисбатан айтилади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассалам марҳамат қиладики:

28.10.2016 й. Ақидада адашмайлик

26 Октябрь 2016 11:31 364

(динда ғулувга кетишнинг салбий оқибатлари)

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! “Ғулув” арабча сўз бўлиб, “чегарани бузмоқ, ҳаддан ошмоқ” деган маъноларни билдиради. Шариатда эса, дин ишларида эътибор қилинган миқдордан ҳаддан ташқари ошириб юборишдир.

21.10.2016 й. Хайр эҳсон фазилати

20 Октябрь 2016 06:59 516

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳнинг ҳукми билан инсонлар моддий имкониятларига кўра турли тоифаларга бўлинди. Албатта Аллоҳ барчани бой қилишга қодир бўла туриб уларни бой ва камбағал қилиб қўйишида жуда кўп ҳикматлар бор. Аллоҳ баъзиларга ризқни кенг ва баъзиларга эса тор қилиб берганидаги асосий ҳикматлардан бирини баён қилиб шундай дейди:

14.10.2016 й. Савоб амалларга шошилайлик

14 Октябрь 2016 08:32 405

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳурматли жамоат! Аллоҳ таоло бандаларини саодатга эриштирадиган барча йўлларни кўрсатиб, бизларни ўша ишларни қилишга қизиқтириб қўйди. Жумладан, Моида сурасининг 48 – оятида шундай марҳамат қилади:

07.10.2016 й. Ашуро кунининг фазилати

07.10.2016 й. Ашуро кунининг фазилати

07 Октябрь 2016 10:30 432

بسم الله الرحمن الرحيم

         Муҳтарам азизлар! Мусулмонлар тақвимининг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло ҳурматли қилган муқаддас тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, Ашуро куни алоҳида фазилатга эгадир. Бу куннинг фазилатини машҳурлигидан халқимиз Муҳаррам ойини Ашир ойи, деб номлайди.

30.09.2016 й. Устозларга эҳтиром

28 Сентябрь 2016 15:54 477

بسم الله الرحمن الرحيم

        Муҳтарам жамоат! Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий диндир. Зеро, инсоннинг дунё ва охиратининг обод бўлиши илм олмоғи ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Қуръони каримнинг кўплаб оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қатор ҳадисларида ушбу маънолар баён этилган. Одам )а.с.(нинг фаришталарнинг таъзимига сазовор бўлишлари ҳам айнан у зотдаги илм бўлганлигидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг каломида илмсиз кишилар ҳеч қачон илмли кишилар билан тенг бўла олмаслигини алоҳида таъкидлаб, бундай дейди:

23.09.2016 й. Қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар

17 Сентябрь 2016 10:42 458

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсон зотини жуфти билан, эр ва хотин қилиб яратди, улардан насл тарқалиши ва кўпайишини ирода қилди. Инсоннинг жуфти билан, эркак ва аёл қилиб яратилишининг ҳикмати шундаки, у ҳалол йўл билан, никоҳ орқали оила қуриши, ўзидан фарзанд ва набиралар қолдириб, инсон сулоласининг давом этишини таъминлаши керак. Аллоҳ таолонинг Ўз бандасига фарзанд бериши улкан неъматдир. Шунингдек, набирали бўлиш ҳам инсон учун улкан неъмат ҳисобланади. Шу тариқа ер юзида инсон насли сақланиб, давом этиб боради.  Шу билан бирга, эрлар ва хотинлар ўртасида муроса ва тотувлик бўлиши учун улар ўртасида иноқлик ва меҳрибонлик туйғуларини ҳам пайдо қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:

16.09.2016 й. Баднафслик – иллат

15 Сентябрь 2016 13:37 415

بسم الله الرحمن الرحيم

Азиз намозхонлар!  Аслида баднафслик – бахиллик дегани. Чунки баднафс инсон ҳамма учун яратилган нозу неъматларни фақат ўзимга бўлсин, дейди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида бахиллик ва баднафсликдан қайтариб шундай дейди:

09.09.2016 й. Ҳаж молиявий ва жисмоний ибодат

07 Сентябрь 2016 10:33 473

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Маълумки, ҳозирги кунда Маккаи Мунаввара ва Маккада бошқа мамлакатлардан келган мусулмонлар билан бир қаторда бизнинг юртдошларимиз ҳам муқаддас ҳаж амалларини бажармоқдалар. Шу муносабат билан бугунги маърузамизда ислом арконларидан бешинчи бўлмиш ҳаж ҳақида айрим фикрларимизни баён қилишга қарор қилдик.

02.09.2016 й. Қарз муомаласи ва одоблари тўғрисида бир оят тафсири

01 Сентябрь 2016 10:28 400

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло қарз олди-берди борасида марҳамат қилиб шундай дейди:

 مَنْ ذَا الَّذِي يُقْرِضُ اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُ أَضْعَافًا كَثِيرَةً وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

яъни: “Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар” (Бақара; 245).

26.08.2016 й. Истиқлол улуғ неъмат

23 Август 2016 14:31 468

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат! Бугун жаннатмакон юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрамини дилда қувонч ва катта шодиёналар билан кутиб олиш тараддудида турибмиз. Бу кунларни кўриш орзусида бир неча авлод вакиллари умид ва хасратда дунёдан ўтиб кетишди. Дархақиқат, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлигининг, онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, ислом дини равнақи учун кенг имкониятлар яратилди.

19.08.2016 й. Қўшниларга яхшилик қилинг!

19.08.2016 й. Қўшниларга яхшилик қилинг!

18 Август 2016 13:31 396

بسم الله الرحمن الرحيم

Қадрли намозхонлар! Аллоҳ таборак таоло Қуръони каримда Ўзига ибодат қилиш, Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмаслик, ота-она, қавм-қариндош, етим-мискинлар ва қўни-қўшниларга яхшилик қилишга амр этиб, бундай дейди:

12.08.2016. Қариндошлик алоқаларини узманг!

10 Август 2016 13:35 516

 بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Август ойида улуғ муҳаддис, дунё имоми, муҳаддислар амири Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаётлари ва машҳур асарларидан “Адабул-муфрад” (Одоблар хазинаси)  ҳақида суҳбатлашишни режалаган эдик.

     Мамлакат раҳбари ул зотга ҳаққоний таъриф бериб, «Имом Бухорий ҳазратлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун мусулмон оламининг фахр-ифтихоридир. Бу табаррук зотнинг ҳаёти том маънодаги илмий ва инсоний жасорат, букилмас ирода, сўнмас эътиқод тимсолидир», деган эдилар.

Ўз навбатида Юртбошимиз Имом Бухорий ҳазратларининг “Ал-адаб ал- муфрад” (Одоблар хазинаси) асари ҳақида алоҳида таъкидлаб шундай тавсия бердилар: “Биринчи навбатда фарзандларимизни юксак билим ва маънавий фазилатларга эга қилиб тарбиялашимиз лозимлиги, уларга биз учун муқаддас бўлган Исломнинг моҳиятини, унинг тинчлик, яхшилик, меҳр-шафқат, ҳамжиҳатлик дини эканини тўғри тушунтириб беришимиз керак..."

05.08.2016 й. Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти

03 Август 2016 17:23 685

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан жорий йилнинг август ойи масжидларимизда буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳаётларини ва у зотнинг “Ал-адаб ал-муфрад” (Одоблар хазинаси) асарларини ўрганиш ойлиги деб эълон қилинди. Бу бежизга эмас. Муҳаддислар султони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг «табиби», набавий ҳадисларнинг саҳиҳларини ажратиб, улардан Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба саналмиш «Саҳиҳи Бухорий» номли ҳадислар тўпламини тузган бу улуғ аллома, имомуд-дунё, олимлар пешвосининг номи бутун дунёда машҳур ва маълум. Мамлакат раҳбари ҳаққоний таъриф берганидек, «Имом Бухорий ҳазратлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун мусулмон оламининг фахр-ифтихоридир. Бу табаррук зотнинг ҳаёти том маънодаги илмий ва инсоний жасорат, букилмас ирода, сўнмас эътиқод тимсолидир». 

29.07.2016 й. Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик

27 Июль 2016 21:06 522

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат! Ёшлик ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади.

15.07.2016 й. Ота она розилиги - Аллоҳ розилиги

13 Июль 2016 16:46 662

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан бўлмиш Истиқлол шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. Халқимиз ўз ҳаётини буюк аждодларимизга муносиб тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлди. Муқаддас динимиз ботил мафкуралар ва даҳрийлик тазйиқидан халос топди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади.

08.07.2016 й. Шаввол ойининг фазилати

05 Июль 2016 13:27 598

بسم الله الرحمن الرحيم

  Азиз намозхонлар! Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига ато этган неъматлари беҳисоб, уларнинг саноғига етиш қийин. Аммо Парвардигорнинг бир неъмати борки, унинг нақадар муҳимлигини ҳар бир мусулмон жуда яхши билади. Бу неъмат инсонларнинг ҳаёт кечириш ва ибодат қилиш вақтларини аниқ белгилашга хизмат қилувчи йил ва ой ҳисобининг жорий этганидир.

ИЙД МУБОРАК!

05 Июль 2016 13:24 1142

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат! Мустақил Ватанимиз учун бу йилги Рамазон ойи ҳар қачонгидан файз-футуҳли, шукуҳли, баракотли бўлди. Юртдошларимиз холис ният билан Исломнинг беш рукнидан бири бўлган Рамазон ойи рўзасини чин ихлос ила тутишди. Масжидларимиз намозхонлар билан янада гавжумлашди. Қуръон хатмлари қалбларимиздаги ғуборларни ювиб, ихлосимизни янада оширди.

24.06.2016 Гиёҳвандлик балосидан эҳтиёт бўлайлик

22 Июнь 2016 11:30 773

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Бу билан буюк Парвардигоримиз инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли, мустаҳкам иродали, жисми соғлом, гўзал хулқли, дин ва жамиятга наф келтирувчи, Ватанини ҳимоя қилувчи, умматга қалқон бўлувчи, Ўзига ибодат қилувчи, ўзига юклатилган вазифани мукаммал адо қилувчи бўлишга ва фақат покиза нарсаларни истеъмол қилишга даъват этади.

ЗАКОТ-МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ

17 Июнь 2016 10:03 836

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат!  Закот орқали ўзига тўқ кишиларга молиявий ибодатни адо этиш ва эҳтиёжмандларга моддий ёрдам олиш имконини яратиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! Закот ҳақидаги илоҳий таълимотларни ўз умматларига англатиб, уни татбиқ қилиш йўлларини кўрсатиб берган ҳабиб Пайғамбаримизга энг пок салавоту саломлар бўлсин.

10.06.2016. Оилада эр ва хотиннинг бурч ва масъулияти

09 Июнь 2016 02:48 890

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи ирода қилган пайтда тупроқдан Одамни яратди ва унга Ўз ҳузуридаги руҳдан жон пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари қилди. Сўнгра Одамнинг жуфтини яратди ва уларнинг икковидан ер юзига эркак ва аёлларни тарқатди. Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда эркак ва аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қолдиришларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг обод бўлишини ва Одам сулоласининг қиёмат қоим бўлгунча ҳалол-пок йўл билан давом этиб боришини ирода қилди. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

 

РАМАЗОН МУБОРАК!

01 Июнь 2016 16:46 1205

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Барчаларингизни ушбу орзиқиб, интизор кутилган муборак айёмга эсон-омон етишганимиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз. 

ФАРЗАНДЛАР – ЖАННАТ РАЙҲОНЛАРИ

25 Май 2016 17:02 641

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт қилиб яратди ва улардан насл тарқалиши ва кўпайишини ирода қилди.

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОНАНИНГ ЎРНИ

24 Май 2016 14:33 1132

Муҳтарам жамоат!  Фарзанд -  инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди.

ОИЛА – МУБОРАК ҚЎРҒОН

24 Май 2016 14:29 1012

Муҳтарам жамоат! Ислом дини кишилик жамиятининг бошқа барча жабҳалари қатори оила масаласига ҳам катта аҳамият қаратади ва намунали оилалардан ташкил топган гўзал бир жамият қуриш ғоясини илгари суради.