Мақолалар

МАЗҲАБСИЗЛИКНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТИ

 

Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид соладиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини мазҳабсиз деб даъво қиладилару, аслида ўзлари ҳам намоз ва бошқа ибодатларда ўша тўртта машҳур мазҳаб имомларидан бирига эргашади. Мазҳабга эргашиш аслида залолатдан узоқ бўлмоқ демакдир.

МЎЪМИН БАРЧА БИЛАН УЛФАТДИР

“Мўъмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Дўстлаша олмайдиган ва дўст тутилмайдиган кишида хайр-яхшилик йўқдир. Инсонларнинг хайрлиси инсонларга фойдаси тегадиганидир”. "Рамуз ал-аҳодис” 2309".

Мўъмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Ёмон одам дўст бўлмайди ва дўст ҳам тутилмайди. Одамларнинг яхшиси одамларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир .

ЁШЛИК ДАВРИ ҒАНИМАТДИР.

Аллоҳ таъоло Иброҳим сураси 34-оятида шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато қилди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Хақиқатдан, Инсон (ўзига) ўта солим ва (Роббига) жуда ношукрдир. – деб марҳамат қилди. Хақиқатдан, берилган неъматларнинг ҳисоби чексиз, адоғи йўқ Аллоҳ бизга энг катта неъмат ато қилди. Хохласа бизни яратмаслиги, ёки ногирон, ақалли нотавон қилиб қўйиши ҳам мумкин эди.

УЛАР УЧУН ИЛМ ОЛИШ ЖУДА МУҲИМ

 Албатта, фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат ҳисобланади. Фарзанд инсон қалбидаги энг олий мақсадлардан бири бўлиб, ота-она ўз ҳаётларини шулар орқали янгилаб давом эттиради. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...” деб таъкидлаган (Каҳф сураси, 46-оят).

ОИЛАНИНГ МУҚАДДАС ДАРГОҲ ЭКАНИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТМАСЛИК ЛОЗИМ!

Аллоҳ таоло барча мавжудотлар қатори инсонни ҳам жуфт ҳолида, яъни эркак ва аёл кўринишида яратган. Аёл зотини эса ардоқли, мукаррам этган, эркакларга жуфти ҳалол ва оиланинг чироғи ва посбони, фарзандлар тарбиячиси қилиб яратди. Аллоҳ таоло инсоният силсиласини давом эттириш учун аёлга оналик бахтини ва масъулиятини берди.

ОИЛАДА АЁЛНИНГ БУРЧ ВА МАСЪУЛИЯТИ.

  Ислом эр-хотин орасида яхшиликка йўғрилган ширин муомалали ҳаёт бўлиши учун барча чоралар кўрган. Эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига, бошқа кўплаб келишмовчиликларга сабаб бўлади.  Хотин эрининг ҳақларини билиб, уларни  адо қилганидагина  солиҳа хотин бўлади.

  Эрнинг хотин зиммасида бир неча хақлари бор. Уларни энг муҳим ҳақлари қуйидагилардир:

1.Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам олдинга қўйиши керак. Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:

НАФСНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲОЛАТИ

Орамимизда ота- онасидан ёки устозларидан: “Мурувватли бўлгин, болам”, деган панду насиҳатни эшитмаган киши топилмаса керак. Хўш, мурувват қандай хислат? Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай деганлар: “ Ким инсонлар билан муомалада уларнинг ҳаққини поймол қилмаса, ёлғон гапирмаса, ваъдасини бузмиса, у муруввати комил, адолати зоҳир, дўст тутилиши вожиб бўлган инсонлардандир”.  Ҳакимлардан бири айтади: “Ақл сизни фойдали нарсаларга буюрса, мурувват гўзал нарсаларга буюради”.

ОИЛАДА ЭРНИНГ БУРЧ ВА МАСЪУЛИЯТИ

 Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда эркак ва аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қолдиришларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг обод бўлишини ва Одам сулоласининг қиёмат қоим бўлгунча ҳалол-пок йўл билан давом этиб боришини ирода қилди. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

 “Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!” (Нисо сураси, 1-оят).

ЁШЛАРИМИЗГА ГЎЗАЛ ТАРБИЯ БЕРАЙЛИККИ..

Ислом шариатида фарзанд тарбиясига алоҳида аҳамият берилади. Бу тўғрида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Китоблар ёзилган. Жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб - ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)

ТЕЛЕФОНДА СУҲБАТЛАШИШ ОДОБИ

Бугунги кунда қўл телефонлари бутун дунёга тарқалди. Чунки унинг воситасида бошқалар билан алоқа қилиш жуда ҳам қулайдир. У замонавий мослама бўлсада, мусулмон киши уни ишлатишда исломий одоб-ахлоқларга риоя қилиши ва ундан унумли фойдаланиши лозим.

Бирон кишига телефон қилсангиз ва у жавоб беролмаса уни тўғри тушунинг. Чунки у одам шовқин жойда бўлиши ёки унинг телефони овозсиз ҳолатда бўлиб, телефон овозини эшитмаган ёки биров билан гаплаша олмайдиган ҳолатда бўлиши мумкин.

Видеолавха


Фойдали хаволалар