ЮРТИМИЗ БУҒДОЙГА ТЎЛСИН!

   Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллигига эришгани юртимизга ризқ-рўз, барака ёғилгани десак муболаға эмас. Бу-аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган бир неча миллион тонналик дон, ризқ–рўз хурмонларидир, неча ўн йиллар давомида минг машаққатлар эвазига дон четтан келтирилган мамлакатда қисқа вақт ичида амалга оширилган ишларнинг мисли кўрилмаган самарасидир. Мустаққилликгача пахтадан бошқа экин экилмаган ерларда бугун минг минглаб гектар ғаллазорлар уларда олтин бошоқлар мавжланади. Юртимиз омбори ўз донига, дастурхони эса ўз нони билан тўлган. Қишлоқ хўжалигининг бу сохаси хам ривожланмоқда, айни пайтда юртимизда гектарига 70-80 центнердан ошириб сара дон олиётган омилкор дехқонлар кўпаймоқда.

     Адаб манбаларида донни, нонни эҳтиром қилган киши фақрликдан узоқ бўлиши хамда нон ушоқларини хам исроф қилмаслик айтиб ўтилган. Хадис шарифда “Нонни хурмат қилинглар, Аллоҳ таолло уни осмон баракасидан нозил қилди, ер баракасини унинг учун  бўйсиндириб қўйди” дейилган (имом Табароний ривояти). Ҳақиқатда, неъматларнинг сараси, озуқаларнинг тўйимлиси, хонадоннинг баракаси бўлган ноннинг қадр қиймати чексиздир.

      Доннинг хар бир тури ёқимли озуқа, хусусан буғдой дони алохида этиборга лойиқ буғдой унидан таёрланган нон ва ун маҳсулотлари инсон аъзоларига дармон ва даъводир.

     Она ватанимиз рамзи бўлган тамғасига хам айни пишган сара буғдой башоғи тасвири туширилган. Бу эса давлатимиз ва халқимизнинг ғалла, дон, нон мўл-кўл бўлишига қанчалар эътибор бераётгани ифодасидир. Айни кунларда юртимизда деҳқонларимизнинг бир йиллик меҳнатлари самараси бўлган ғалла хосилини нес-нобут қилмасдан йиғиб олишлик учун сафарбарлик эълон қилинган. Кекса-нуронийларимиз  дуо қилганда, “Уйинга буғдой тўлсин” ёки “Нондек азиз-мукаррам бўлинг” деб тилак билдиришади.

    Яратган юртимизни буғдойга тўлдирсин, халқимизни азиз ва мукаррам айласин.

 

 

Баҳодир ШАРИПОВ,

Чуст тумани бош имоми ва “Мавлоно Лутфуллоҳ”

жоме масжиди имом-хатиби