Раддия

САЛАФ ВА САЛАФИЙЛИК

      “Салаф” луғатда  “илгари яшаган одамлар”, “аждодлар” каби маъноларни ифодалайди. Истилоҳда исломий асрларнинг энг афзали, иқтидо ва эргашишга энг лойиқроқ бўлган (даврга) яшаб ўтганларга нисбатан қўлланилади.

           Ислом уламолари юқоридаги ҳадиси шарифдан келиб чиқиб, ана шу илк ҳижрий уч асрда яшаб ўтган саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлардан иборат олиму фозиллар ҳамда мужтаҳидлар “салафлар” деб аталишини таъкидлайдилар.

БОТИЛ ҒОЯЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Маълумки, ҳозирги кунда жамиятимиз ниҳоятда мураккаб, яъни глобаллашув давр, аҳборот қабул қилишнинг турли йўллари ривожланган пайтини бошидан кечирмоқда. Албатта, ушбу ривожланиш миллатнинг, юртнинг ривожига , ҳалқларнинг ўзаро фикр алмашишлари ҳамда кўллаб оламшумул кашфиётларнинг пайдо бўлишига замин яратиши табиийдир. Лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор деганларидек, бундай имкониятлардан мафкураси бузуқ бўлган айрим шаҳслар ҳам ўзларининг қабиҳ режаларини амалга оширишга имкон қадар унумли фойдаланишга интилаётганлари кишини ҳавотирга солади. Масалан, дин ниқобидаги турли экстрамисик оқимлар ёки бундай  оқим раҳбари, ижтимоий  тармоқларда ўз сайтларини ташкил этиб, ушбу сайтлар орқали аслида исломнинг соф эътиқод принципларига мутлақо зид бўлган нотўғри маьлумотларни оммага тарғиб қилаётганлари фикримизга далилдир.

БЕМАЗҲАБ САЛАФИЙЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир инсонни кофир деб чақирса ёки Аллоҳнинг душмани деса, айтганидек бўлмаса, айтган сўзлари ўзига қайтади”.

Сохта салафийлар эса, ҳеч қандай шаръий сабабсиз, бир-икки киши эмас бир неча кишиларни кофирга чиқармоқдалар. Ваҳоланки, бесабаб эмас,балки гуноҳ қилган кишининг гуноҳи учун ҳам кофирга чиқарилмайди. Машҳур ватандошимиз Нажмуддин Умар Насафий ҳазратлари мазкур масала тўғрисида қуйидагиларни айтадилар:

 

Сохта салафийлик ва уларнинг иддаолари....

Сохта салафийлик ва уларнинг иддаолари

XX – XXI асрларга келиб турли хил диний оқимлар сони кўпайиб кетдики, бизнинг тинч ва осуда диёримизда ҳам унинг салбий таъсири бироз кучайди. Бунинг олди олинмаса, ёшларимизнинг онгини заҳарлашни мақсад қилган ғанимларимиз уларнинг тарбиясида ушбу оқимлар таъсирини кучайтириш, маънавий ва маърифий, ғоявий курашни амалга оширишга тинмай уринмоқдалар. Биз бугун ана шундай диний оқимлардан бири бўлган сохта салафийлик ҳақида тўхталиб, бу оқимнинг мақсад, ғоя ва иддаоларини, бошқача қилиб айтганда, асл башарасини очиб ўрганишга харакат  қиламиз.

БУЗҒУНЧИЛАРДАН УЗОҚДА БЎЛИНГ, ХАРГИЗ УЛАРГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ...

Бутун инсониятни хусусан мўмин мусулмонларнинг дарди, уларга етган мусибатнинг энг каттаси, замонлар оша,  асрлар оша, кунлар ўтиб уларнинг бошига синовдек келаётган бир иш борки, у ҳам бўлса, ўзларини Ислом номи билан шу динга мансуб қилиб кўрсатиб,  ислом дини таълимотларига мутлақо зид бўлган, ўзлари топиб олган таълимотларини талқин қилиб, одамларни соф эътиқоддан, соф диндан чалғитаётган хар хил бузғунчи фирқаларни пайдо бўлишидир.

САЛАФИЙЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Сўнги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтларида, ижтимои тармоқларда “Салафийлик, салафийлар” каби иборалар тез-тез такрорланиб турибди. Салафийлик ибораси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб “ўтканлар, ўтмишдошлар, аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Диний истилохда “Салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардур” деб мархамат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

ИСЛОМ ДИНИ ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ

Экстремизм — жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.

Ҳали террорнинг таърифида бир қарорга келинмаган бўлса ҳам кеўчилик террорни ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол ишлатиш йўли билан зарар етказишни террор деб атамоқдалар.

"САЛАФИЙЛИК"

Ҳаракат номи: «Салафийлик». Тушунчаси араб тилидаги «салаф» сўзидан олинган бўлиб, «аввал яшаб ўтганлар», «аждодлар» маъноларини англатади. Ҳадисларга кўра, Пайғамбар Мухаммад алайхиссалом замонлари ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонларни «салафи солиҳ», яни «солиҳ аждодлар» деб ҳисоблашда якдилдир. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан «салаф» ёки «салафий»лар тушунчалари асло ишлатилмайди.

СОХТА САЛАФИЙЛИК ОҚИМИ...

Сохта салафийлик оқими Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи оқим ҳисобланади. Оқим аъзолари ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.

“Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар “салафи солиҳинлар” тушунилади.

ТАВАССУЛ МАСАЛАСИ

Тавассул Аллоҳ таолонинг сифатлари, солиҳ амаллар, тирик ва вафот этган улуғ инсонларни восита қилиб Аллоҳдан ҳожат сўрашдир. Мусулмон умматининг энг хайрли аждодлари бўлмиш саҳоба ва тобеинлар сўралган нарсани атоқилувчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир деб эътиқод қилган ҳолда тавассул қилиб дуо қилиш жоиздир, тавассул дуонинг ижобатига бир сабабдир,  деб ижмо қилганлар. Уммат бу масалада то хижрий саккизинчи асрга қадар якдил бўлган. Аҳли суннат жамоасининг ҳанбалийлик фиқҳий мазҳабидан «салафийлик» оқими асосчиси Аҳмад ибн Таймия ўз қарашлари билан ажраб чиқди-ю, шу даврдан бошлаб тавассул масаласида уммат иккига бўлинди.

Видеолавха


Фойдали хаволалар