ЁН ҚЎШНИМ - ЖОН ҚЎШНИМ

      Қўшниларни мурувватга энг лойиғи уйингизга энг яқинроғи ҳисобланади. Эҳсон қилмоқчи бўлсангиз, дастлаб ён қўшнидан бошлайсиз ва яна имконингиз бўлса, кейинги хонадонга ўтасиз ва тартиб шу зайл давом этади.

     Алқама ибн Бажола ибн Зайд айтади:  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитганман: “Ҳадя беришни яқиндаги қўшниси туриб, узоқдагисидан бошламайди, балки узоқдагисидан аввал яқиндаги қўшнидан бошлайди”

      Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят  Мен: «Ё расулаллоҳ, менинг иккита қўшим бор. (Бирон нарса туҳфа қилмоқчи бўлсам) уларнинг қай бирига туҳфа қилай?» - деб сўрадим. Ул зот: улардан уйинга эшиги энг яқинига (туҳфа қил), дедилар.

     Санъоний ушбу ҳадисни шарҳлаб шундай дейди: “Бундаги ҳикмат шуки, эшиги яқин қўшни қўшниси уйига олиб кирилаётган ҳадя, егулик, мева ва ҳоказога кўзи тушади. (Ва беихтиёр шу нарсаларни кўнгли тусаши ёки болаларига олиб беролмаётганидан ўксиниши мумкин). Шу боис ҳам Имом Бухорий  раҳматуллоҳи алайҳ ўз “Саҳиҳи”да “Эшикларнинг яқин бўлишидаги қўшничилик ҳақлари” деган сарлавҳа остида алоҳида бир боб очганлар. Бк имомнинг ҳадис маъниларини нечоғли чуқур англатишидан дарак беради.

      Ушбу мулоҳазаларга қўшилган ҳолда яна қуйдагиларни илова қилмоқ жоиз. Фикримизча, ёнма-ён яшайдиган қўшнининг бринчи навбатта ҳадяага лойиқ бўлишига сабаб бўлувчи яна бошқа жихатлар ҳам бор: Ён қўшни яхши - ёмон кунларда ёнимизда туриб, боримизни ошириб, йўғимизни яшириб туради. Онда - сонда уйимизда содир бўладиган уруш- жанжал, шовқин - суронларимиздан ҳаммадан аввл азият чекиб, қийналади, лекин қисмат шу экан, дея сабр қилади. Мабодо бемаҳалда нотаниш одам эшигимизни тақиллатса, дарҳол кўриниш бериб, ёлғиз эмаслигимизни билдириб қўяди. Худг сақласин, уйимизда бинон фалокат рўй бергудек бўлса, биринчи бўлиб ён қўшнимиз ёрдамга шошилади. Хуллас, ён қўшнининг ўрни ва мавқейи катта. Шу боис ҳам унинг ҳаққи бошқа қушнилардан олдинда туради. “Ён қўшним - жон қўшним” деган ҳикматли сўз ҳам бежиз эмас.

Абдулбосит Лутфуллаев,
Наманган шаҳридаги “Боқи мирзо”  жоме
масжид имом ноиби