Жамият аъзоларига муносабат

ЯНГИ МАСЖИДЛАР ОЧИЛИШИ ДАВОМ ЭТАДИ! Ёхуд масжид очишга тўсиқ бор дегувчиларга муносабат

ЯНГИ МАСЖИДЛАР ОЧИЛИШИ ДАВОМ ЭТАДИ! Ёхуд масжид очишга тўсиқ бор дегувчиларга муносабат

Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амал ҳисобланади. Охирги вақтларда диёримиздаги масжидларда етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш, ибодат қилиш учун қулайликлар қилиб бериш ва ваъз-насиҳатлар тинглаш учун кенг имкониятлар муҳайё этилмоқда.

ҚАБРИСТОНДА ҚУРЪОН ЎҚИШ ЖОИЗМИ ?

Имом Бухорий ҳазратлари ўз "Саҳиҳ"ида "Фотиҳани марҳумларга ўқиш боби" деб, улар учун Қуръон ўқиш жоизлигини алоҳида бобга ажратди. Имом Хаттобий: "Қуръон тиловати қабрлар олдида бўлгани маҳбуб.

Имом Бухорий ҳазратлари ўз "Саҳиҳ"ида "Фотиҳани марҳумларга ўқиш боби" деб, улар учун Қуръон ўқиш жоизлигини алоҳида бобга ажратди. Имом Хаттобий: "Қуръон тиловати қабрлар олдида бўлгани маҳбуб. Чунки дарахт (шохи)нинг тасбеҳидан марҳум наф олганидан кейин, Қуръон тиловатидан кўп фойда ва барака умид қилинади", деди.

Имом Қуртубий: "Уламолар қабр олдида Қуръон қироати қилинишига "икки новда" тўғрисидаги ҳадисни далил қилиб, қабрларга дарахт экишни ҳамда Қуръон тиловати мумкинлигини айтишади. Чунки дарахт ва ўсимлик азобни енгиллатар экан, Қуръон тиловат қилиш албатта фойда беради. Шу боис, уламолар қабр зиёрати мустаҳаб ёки суннат дейишган бўлса, Қуръон ўқиш зиёратчи томонидан марҳумларга туҳфа бўлади, дейишган", деди.

Имом Шофиъий ва у зотнинг асҳоблари Қуръондан баъзи сураларни ўқилса ҳам, барчасини хатм қилинса ҳам яхши бўлади, дейишган. Шунингдек, Ҳанбалий олимлари ҳам қабр олди­да Қуръон тиловати жоизлигини айтишган. Ҳофиз Заҳабийнинг "Сияру аъломун нубало" кито­бида "Абу Жаъфар Ҳошимий ал-Ҳанбалийнинг вафот этганида имом Аҳмаднинг қабрлари ёнига дафн этилади. Ривоятларда дафнга қатнашганлар томонидан қабрлари устида ўн минг хатми Қуръон қилинган" деб келтирилади.

Имом ибн Ҳанбал, Имом Шофиъий, Имом Муҳаммад ва уламолари албатта Қуръони каримни ўқиб, савоби бахшида қилинса, савоб етишига иттифоқ бўлишган. Ҳанафий мазҳабининг муқаққиқ олимларидан "Раддул муҳтор" китобининг муаллифи Ибн Обидин, "Фатҳул бобил иноя лишарҳи китобун Ниҳоя" китобининг муаллифи Али ибни Султон Қори: Қори Қуръон ўқиб бўлгандан кейин: "Аллоҳ, тиловат қилган нарсамнинг савоби мислини фалончига етказгин (десин)" деб, уламоларнинг фикрларини келтирганлар.

            Хазрат Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган хадису-шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи ва саллам): “Ким қабристон олдидан ўтиб, 11 марта Ихлос сурасини ўқиб савобини ҳадя этса, Қабристондаги марҳумлар сонича савоб берилади”, дедилар (Имом Доруқутний ривояти).

            Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи ва саллам): “ Ким қабристонга кириб Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у ердагилардан азобни енгиллатади ва у ердагилар ададича ҳасанот ёзилади”, дедилар (Соҳибул Халол ривояти). 

            Ахли сунна вал жамоа эътиқодига кўра мархумлар учун қилинган савобли ишларнинг нафи уларга этиб боради ва мархумлар бундан мафаатланишади. Инсоф кўзи билан қараган кишига юқорида келтирилган далиллар кифоя қилади. Аммо бу борада яна кўплаб хужжатлар керагидан ортиқдир.

            Аллоҳ таоло мархумларимизни ўз рахматига олсин.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Сахихул Бухорий
  2. Хошияти Тахтовий ала Мароқил фалох.
  3. Фатхи бобил иноя 1 жуз
  4. Дурул мухтор хошияти Раддул муҳтор 1 жуз
  5. Аждодлар хотираси эъзозда. А.Турсунов

 

              Баходир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг

Чуст туман вакили ва “Мавлоно

Лутфуллоҳ” жоме масжиди имом-хатиби

ЎРГИМЧАК ТЎРИГА ТУШМАНГ

Ўсмирлар ўта ишонувчан, компютер ўйинларига қобилиятли, буйруқларни осонликча бажарадиган бўладилар. Атрофдагилар билан кўпрок мулоқотда бўлиб, янгидан-янги фикр-ғояларни ўртага ташлайдилар, уларни амалда қўллашга интиладилар, бироқ, бу борада уларга ҳаётий тажриба етишмайди. Шунинг учун хам улар сайтларда қидирувни амалга ошираётганда, ахборотни қабул қилишда ёки электрон почта манзилидан фойдаланаётганда катталар ёрдамига муҳтож. Чунки бир қарашда беозор туюлган чат хоналар ёки махсус мулоқот дастурлари орқали кечадиган суҳбатлар тафаккури энди шаклланаётган болаларни охир-оқибат жиноятгача етаклаб бораётгани ҳаётий ҳақиқат.

ГИЁҲВАНДЛИК УМР ЗАВОЛИ...

Аллох таъоло башариятга сон-саноксиз неъматлар берган. Атрофимизни ўраб турган бутун борликка тафаккур билан назар ташласак, Яратганни чексиз қудрат соҳиби эканлигини янада теранрок англаймиз. Инсон ўзига ибрат кўзи билан боқсин. Яратганимиз инсониятни энг, энг, энг чиройли суратда яратди. Бошқа махлуқотлардан устун қилди. Энг улуг неъматлар баробарида тафаккурни берди. Бошқа сайёралар олдида зарраниям зарраси бўлиб коладиган ер сайёрасида яшаётган ҳазрати инсонни ақлини чегараси бутун борликни қамраб олишлиги Аллох томонидан унга берилган чексиз неъмат эканлигини ифодасидир. Инсонга берилган шундай буюк неъматлари эвазига парвардигор “Менга ибодат қил” деди. Ибодат қилиш деганда фақат намоз ўқишни ёки рўза тутишни назарда тутилмайди. Меҳр кўрсатиш ибодат, қийналганга ёрдам бериш ибодат, инсонга берилган умр, ақл, жуфти ҳалол неъматига ҳиёнат қилмаслик ибодат, яхшиликка чақириш ибодат, ёмонликдан қайтариш ибодат.

ҚАБР ЗИЁРАТИ БИДЪАТМИ ?

Қабрларда ётган марҳумларни зиёрат қилишга катта ажр-мукофотлар белгиланган. Аслида қабристонда қилинадиган барча амаллар, жумладан, зиёрат ҳам Аллоҳдан савоб умидидадир. Зиёрат динимизда суннат амал бўлиб...

ХОТИРЖАМЛИКДАН УЛУҒ НЕЪМАТ БОРМИ?

Ҳар бир инсон яшаши, Аллоҳга хотиржам ибодат қилиши, ишлаши учун тинчлик даркор. Ривоятларга кўра, Харим Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?” У “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг хаётидан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берган экан.

Видеолавха


Фойдали хаволалар