БУГУННИНГ ГАПИ.

Баъзан ижтимоий тармоқларда юртмизда фаолият кўрсатиятган олимлар ҳақида турли  баҳсларни кўриб, афсусланасан. Улар ҳақида айтилаётган гапларни кўриб ёқа ушлаб қоласи. Қанчалик ростлигини билмайман яҳудий миллатида шундай мақол бор экан. “Икки яҳудий бир-бирини ёмонлаб,  урушса ватан ва дин хоини”-дер экан. Биз бўлсак дин пешволармизни ҳақорат қилиш у ёғда турсин, ҳатто кофирга чиқараётган кимсалар ҳам бор.

 Мусулмон шахснинг зиммасида вожиб бўлган нарсалардан бири Ислом уламоларини ҳурмат қилиш, солиҳ инсонларга муҳаббатли бўлишдир. Ислом шариъати айнан ушбу муҳаббат ва ҳурматни ҳаддидан ошмаслик ҳамда сусткашлик қилмаслик шарти ила касб этиш лозимлигини уқтиради. Шубҳасиз, айнан уламоларни ва солиҳ инсонларни масхара қилиш, уларни камситиш, иймон тақозо қилган ҳурмат ҳамда муҳаббатга зид ахлоқ ҳисобланади.

Уломо ва юртмизда фаолият кўрсатиятгани олимларни камситиш ва обрўсизлантиришдан  мақсад нима? Бунинг перовард натижасида нима нарсларни кўзда тутилган? Ушбу иш билан биз нима ютиққа эришамиз ва нималрни йўқотамиз? Шу саволларни бир таҳлил қилиб кўрсак.

Тариҳда биламизки мусулмон оламини таназзули аввло уларни ўрталарини бўзиш ва тафриқа қилиш билан мақсадга эришилган. Буни ҳаммамиз ҳам ўша қўш тирноқ ичидаги блогерлар ҳам биладилар. Ҳўш масала қаерга бориб етияпти? Агар дин душманлари халқ эргашиб, итоат этадиган қатлам уломоларни обрўзсизлантирса, халқ  диний эҳтиёжни бошқа кимсадан топишликка ҳаракат қилади. Улар томонидан илгари сурилаётган ғоялар  ички қатламдан душманларни етиштиришга замин яратилади. Аслида бир кимсани фосиқ дейиш учун шариъат гувоҳ талаб қилади. Уни фосиқ эканлигини оддий илми йўқ кимса эмас, дин илмларни пуҳта ўрганган қози томонидан хукм чиқарилади. Оддий гуноҳ ишларда Аллоҳ гувоҳ бўлишини шарт қилганда инсонни кофир дейишлик учун ҳам уломолар томонидан фатво берилади. Мусулмон инсонни сўкиш қандай ёмон иллат эканлигини ҳадисларда келтирилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкмоқлик фисқдир. У билан уруш қилмоқ куфрдир», деганлар. Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

 

 Бу масала жуда ҳам нозик ва хатарлидир. Айниқса, ҳозир ақоид илми билимдонлари кам, уни излаганлар ундан ҳам кам, бўлган-бўлмаган нарса учун кўпчиликни кофир ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайган бир пайтда. Албатта, ҳар бир ижтимоий муаммонинг ўз сабаблари ва омиллари бўлгани каби, одамларни осонликча кофирга ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайишининг ҳам ўзи илмсизликни аломати.

 Афсусуки, аввалда ҳам, ҳозирда ҳам кишиларни кофирга чиқаришга ишқибозлар етарли бўлган ва бўлмоқда.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деган кимсага тегмаймиз, гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.

Шундоқ бўлганидан кейин бировни кофирга чиқаришга зинҳор шошилмаслик керак. Модомики Аллоҳ таолога ширк келтирмаган экан бировни кофир дейиш осон иш эмас, зеро Аллоҳ таоло ширкдан бошқа гуноҳларни кечириши мумкинлигини Ўзи айтган.

Имом Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Қачон киши ўз биродарига «Эй, кофир» деса, икковларидан бири ўшандоқ бўлади», деганлар.

Яъни, ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни кофир деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми шу. Бас, бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади.

 

   Обидхон Икрамов,
 ЎМИ Наманган вилоят вакили ўринбосари