ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР

... Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.

... Жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

... Иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.

... Ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.

... Кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

...  Қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

... Эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.

... Нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.

... Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.

...  Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.

 

Азизбек Султонов,
Косонсой тумани, “Исломхон” жоме
масжиди имом  ноиби