ЮРТ АҲЛИ ЯНА БИР ҚУВОНЧДА..

Ўзбекистон Республикаси бугун равнақ ва тараққиёт узра юз тутмоқда. Мамлакатнинг барча жабҳа ва соҳалари узоқни кўзлаб соат ва кун сайин ривожланишга тамал тоши қўйилмоқда. Айни пайтда ривожланишнинг самараси ҳаммани кўз олдида қаддини рост тутмоқда. Қарангки, юртдаги қишлоқ хўжалиги баракаси билан мамнун этмоқда. Ишлаб чиқариш соҳалари жойларда маҳсулотини бермоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз кўрсатмалари мамлакат бўйлаб жадал олдинга интилмоқда. Албатта бу ҳаммамизни хурсанд этади. Хотиримизни жам қилади. Тинчлик-осойишталигимизни бардавом бўлишига имконият яратади.  

Тангри таолога беҳисоб шукроналар келтирамиз. Чугнки, шукрона келтиришга барчаларимиз қарздормиз. Ҳозирда диний-дунёвий қадриятларимиз умуминсоний фазилатларга ҳамоҳанг тарзда намоён бўлмоқда. Жамиятимиз ҳаётида у янгиланишлар билан уйғун ҳолатда давлатимиз сиёсатида, қонунчилик ислоҳотларида кўз олдимизда ёрқин кўринмоқда.

Эътиборингизни яна асосий мақсадимизга қаратадиган бўлсак, бу йилги муборак Рамазон ойи юртимизда кенг кўламдаги ибодат шукуҳи билан ўтиб турган бир пайтда сурур устига сурур, хурсандчилик устига хурсандчилик-ки, муҳтарам Президентимиз Фармонлари билан ҳайит арафасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тўғри йўлга қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 575 нафар фуқаро афв этилди. Афв Фармонининг ижроси ўлароқ 575 ҳамюртимиз ҳайитни озодликда, ўз оилалари бағрида нишонлаганликларини таърифлашга сўз йўқ. Ахир афв этилганларнинг шукронасини, яқинлари, айниқса, фарзандларининг қувончини бутун бир маҳалладошлар ҳам юракдан ҳис этишди.

Хусусан, Юртбошимизнинг ташаббуслари билан 156 нафар адашган ва алданган ҳамюртларимизнинг Яқин Шарқдаги нотинч ҳудудлардан Она ватанимизга қайтариб олиб келиниши юртимиз тарихида кузатилмаган иш бўлди. Уларнинг ҳар бири бу бағрикенгликни эътироф қилмоқда. Ҳатто, улар билан суҳбатлашсангиз эътирофларини дил-дилдан беркитмасдан қуйидагича айтмоқдалар: “Юртимиздаги тинчликни қадрига етмасдан кетган эканмиз, қаттиқ пушаймонмиз”. “Фарзандларимиз ўқишга чиқмоқда, лекин йўлни нотўғри танлаганимиздан турмуш ўртоғим у ерларда вафот этди. Сабаби, алданганимизни у ерга бориб билдик”.

Майли “ўтган ишга саловот” деган халқимизнинг нақли бор. Эндиликда барчамиз бир бўлсак. Юртбошимизнинг бағрикенгикларига муносиб фуқаро бўлсак, шундагина ўз шукронамизни келтирган, бурчимизни адо этган бўламиз.

А.Турсунов