Ҳозирги кунда муқаддас ислом номидан ҳар хил оқимларнинг ўзларини жозибадор исмлар билан номлаб олиб, гўёки тўғри йўлни даъво қилиб, ғараз мақсадлари йўлида ушбу ниқобдан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар”дир.
Бу оқимга мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида кўпроқ тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.
Пайғамбаримиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз асри саодат давриларида мусулмонлар билан бирга азиз ватанлари бўлмиш Макка шаҳридан Ясриб шаҳрига кўчиб ўтганлар. Ана шу кўчиб ўтишлари араб тилида “ҳижрат” – “кўчиш” деб аталади. Ушбу ҳижратдан “ҳижрий йил” ҳисоби бошланган, яъни “кўчиб ўтганликнинг биринчи йили, иккинчи йили ва ҳоказо”, деб номлана бошлаган. Ушбу ҳижрат сабабидан Ясриб шаҳри Мадина деб атала бошлаган. Ана шу ҳижрат сабабидан Маккадан Мадинага кўчиб борганлар “муҳожир” – “кўчиб борувчи” ёки “кўчиб ўтувчи”лар деб атала бошлаган.
Аллоҳ таоло инсонларга жон неъматини ато этар экан бу танамиздаги жон омонатдир. Чунки бирор бир банда вафот этса “Омонатни топширипти” деб айтилади...
Ривоят қилишларича, бир мусаввир чиройли суратни чизди ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга осиб қўйди...
Юртимиз аҳолисини олтмиш фоиздан ортиқроғини ёшлар ташкил этади...
Муқаддас динимизда инсоннинг жонига, молига, шаънига ноҳақ тажовуз қилиш оғир гуноҳ саналади. Бу ҳақда Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадисларида баён этилган. Қуйида ана шулардан намуналар келтириб ўтамиз.
Жиноятчилик – бу жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлиги, аҳолининг хотиржамлигига путур етказишга қаратилган қора куч ҳисобланади.
Маълумки муқаддас динимиз таълимотларида жиноятчиликни ҳар қандай туридан сақланишга, тийилишга чақирилади.
Бу ёруғ дунёда инсонлар бошига тушадиган кулфату зулмнинг асосий боиси жаҳолат. Жаҳолатнинг эса турлари кўп.
Ота-боболаримиздан мерос ахлоқ битикларида “Дин насиҳатдур” дейилади. Шу иборанинг ўзиёқ дин аввало оила илми эканини тасдиқлайди.