Мақолалар

БИДЪАТ НИМА?

Инсон Аллоҳ таъолога яқин бўлиш учун шариатда кўрсатилган бирор амални бажарар экан, унинг мақсади кўпроқ савоб топиш учун кўркамроқ адо этишни ҳоҳлайди.

ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ КАТТА ГУНОҲ

  Оқ бўлиш “бўйсунмаслик”, “қарши чиқиш”, “озор бериш”, “осий бўлиш” ва ҳақини адо қилмаслик деган маъноларни англатади. Ҳақини адо қилиш дегани отаона ғазабланганида, фарзанд унга тик қарамаслигидир. Гарчанд ўғил ҳақ-у, ота ноҳақ бўлганида ҳам.

ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ.

Бугунги кунда аксар ёшлар кўришиб гаплашиб, ҳатто баъзилари севдим куйдим қилиб кейин уйланишади. Ота-оналар эса катта умидлар билан сўраб суриштириб қуда бўлишган.

ГУНОҲЛАРГА ҚАРШИ ДОРИ

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:

ЖОНГА ҚАСД – УЛКАН НОШУКРЛИКДИР.

Инсон доимо ўзига берилган барча илоҳий неъматларга шукр қилиб, ҳаётда дуч келадиган ҳар қандай мусибат ва қийинчиликларга сабр қилиши ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло бу дунёни имтиҳон дунёси қилиб, унда бандаларини турли хил йўллар билан синашини маълум қилган.

ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ...

    «Интернет» сўзи ажнабий тилдаги кисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда «халқаро маълумотлар тўри» деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан кейин интернетнинг тинмай ривожланиши оқибатида у фақат маълумотлар тақдим ва кабул қилиш билан чекланиб қолмай, бундан ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб боришга хизмат киладиган бўлиб кетди. Ҳаётнинг барча соҳаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик фойдалари кўзланадиган бўлдн.

"ОНАЖОН, МЕН ДУНЁДАГИ ЭНГ ИНСОНПАРВАР БЎЛГАН ДИН-ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИМ".

Яқинда италиялик бир бойвачча йигитнинг ажойиб ҳикоясини эшитиб таъсирландим. Адашмасам исми италияликларга хос бўлмаган Зарре эди. Унинг отаси бир неча завод-фабрикалари бо анчагина давлатманд киши экан. Отасининг давлати соясида фақат ўйин-кулгу, маишатдан боши чиқмайдиган йигитнинг отаси ногаҳон вафот этибди. Онасининг ўғлимнинг энди эси кириб қолар, отасининг ишларини давом эткизар, деган умидини фарзанд тез орада пучга чиқарибди. У ҳамон онасидан маишати учун эрталаб пул сўрар, агар озроқ берса тўполон чиқарар, кўчага чиқиб кетаётиб онасини бир шапалоқ уриб кейин чиқиб кетар экан. Кечгача қилар иши еб-ичиб, кайфу сафо қилишдан иборат экан.

ҚУРЪОН ЭШИТИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

– Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади.

– Тиловатнинг овозли тўлқини асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

ФОТИҲА – ҚУРЪОННИНГ ОНАСИ

Фотиҳа сураси Муҳаммад алайҳиссаломга икки марта: Маккада Меърож кечасида, ҳамда ҳижратларидан кейин Мадинада, қибла ўзгартирилганда такроран нозил қилинган. Шунинг учун ҳам бу суранинг бир номи “ас-сабъул-масоний”, яъни “икки бор нозил қилинган етти оятли сура”, ҳам дейилади.

Видеолавха


Фойдали хаволалар