Наманган шаҳридаги жоме масжиднинг янги биносига тамал тоши қўйилди

Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов Наманган шаҳрида жойлашган “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этдилар.

Вилоят бош имом-хатиби ушбу жоме масжидга ташрифлари чоғида мутахассислар билан учрашиб қурилаётган бинони мўмин-мусулмонлар учун қулай ва шинам қилиш, хонақоҳларни кенг ва ёруғ бўлиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, олиб борилаётган қурилиш ишларини замонавийлик ва миллийликка уйғун ҳолда олиб бориш, атрофларини обод ва кўркам этишга алоҳида урғу қаратиш борасидаги муҳим тавсиялар берилди.

Тамал тоши қўйилган ушбу жоме масжиди барпо этилишига жуда катта ҳисса қўшаётганмасжид имомлари, мутаваллилари, фаоллари ҳамда қурувчи-муҳандислар, саховатпеша мурувватли инсонларнинг ҳаққиларига ва уларнинг ўтган марҳумларининг руҳи покига Қуръони карим оятлари тиловат ва кўпдан-кўп дуолар қилинди.

 

Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни тез кунларда бунёд этилиб, халқимизга муборак айлашини насиб этсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати