Жума тезислари

16.04.2021 й. Имом Бухорий буюк аллома

    بسم الله الرحمن الرحيم

ИМОМ БУХОРИЙ БУЮК АЛЛОМА

Ҳурматли жамоат! Муҳтарам Президентимиз куни кеча, 15 апрель куни Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлдилар. Давлатимиз Раҳбари Ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ бобокалонимизнинг оламшумул довруқларига мос ва арзигулик қадамжосининг янги лойиҳаси билан танишдилар. Тадбирда ҳозир бўлган оқсоқоллар, уламолар, туман ва шаҳар депутатлари, жамоатчилик вакилларининг фикрларини эшитдилар ва янги мажмуа қурилиши бошланганини эълон қилдилар.

09.04.2021 й. Рамазон ойи фазилатлари

  بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ للهِ وَكَفَى، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ الْمُصْطَفَى، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.

РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Ҳурматли жамоат! Диёримизга ойларнинг султони, меҳр-шафқат саховат рамзи бўлган, Қуръони карим нозил бўлган, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюриб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизга ушбу ойни муборак қилиб, Ўзи рози бўладиган кўплаб ибодатларни бажаришимизга муваффақ айласин!

Рўза араб тилида “савм” деб аталиб, луғатда “бир нарсадан ўзини тиймоқлик”ни билдиради. Истилоҳда эса “тонгдан шомгача рўзани ният қилиб, уни очувчи барча нарсалардан ўзини тийиш”дир.

02.04.2021 й. Ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш – динимиз талаби!

  بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ للهِ وَكَفَى، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ الْمُصْطَفَى، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.

ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

Муҳтарам жамоат! Бугунги кунда ёшларнинг турли мафкуравий таъсирлар нишонига айланиши ва турли оқимларга кириб қолишларининг асосий сабаблари: диний илмларни ўрганиш учун муносиб устоз танламаслик, ишонувчанлик, айрим ҳолларда қайсарлик ва шон-шуҳратга тез эга бўлишга ҳаракат қилишларидир. Бу омиллардан эса бузғунчи ғояларнинг тарафдорлари унумли фойдаланиб қолмоқдалар.

Муқаддас динимиз шунинг учун ҳам фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий таълим-тарбиясига кучли аҳамият беришга ундайди. Хусусан, Қуръони каримда мингдан ортиқ оятлар одоб-аҳлоқ, тарбия ва илмга алоқадорлиги инсонни баркамолликка етаклайдиган мезон бўлса, фарзанд тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши динимизни нақадар мукаммал эканлигини кўрсатиб беради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

26.03.2021 й. Ижтимоий тармоқдан фойдаланиш одоби

 بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ للهِ وَكَفَى، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ الْمُصْطَفَى، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ

Муҳтарам жамоат! Инсоният жамияти ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, доимий равишда ривожланиш ва ўзгаришда бўлади... Йигирманчи асрнинг энг катта кашфиётларидан бири бу – халқаро тармоқ, яъни интернет бўлди десак, хато бўлмайди. Бу тармоқ қисқа йилларда телевидение, радио, газета ва журналларни орқада қолдирди. Дунё бўйича сон-саноқсиз одамлар интернет хизматларидан фойдаланадилар, ахборот алмашадилар, турли масалаларни ҳал қиладилар.

19.03.2021 й. Динимизда қўшничилик ҳақлари

بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ للهِ رب العالمين وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمَ عَلَى سَيِّدِنَا ونبينا مُحَمَّدٍ الأمين ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْد

ДИНИМИЗДА ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

Муҳтарам жамоат! Инсон ҳаёти давомида жамиятдан ажралиб кун кечира олмайди. Атрофдагилар билан турли ижтимоий алоқалар ўрнатади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оила, маҳалла ва жамият ичида бўлади. Табиийки, ҳаёти давомида унинг атрофдагиларга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлади. Мана шундай ҳуқуқлардан бири қўшничилик ҳаққи бўлиб, унга динимизда алоҳида эътибор берилган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзига ибодат қилиш ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка буюрганидан кейин, бир қанча тоифаларга яхшилик қилишга буюради. Ўша кишилар ичида қўшнилар ҳам зикр қилинган. Ояти каримада шундай дейилади:

12.03.2021 й. Амалларнинг қабул бўлиш шартлари

 بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَم، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ الأَكْرَم وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ اَمَّا بَعْدُ

АМАЛЛАРНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ

Муҳтарам жамоат! Маълумки, мусулмон киши Аллоҳ таолога манзур бўладиган ва Уни рози қиладиган амалларнинг барчасини гўзал ҳолатда бажаришга ҳаракат қилади. “Солиҳ (яхши) амал” ибораси Қуръони каримда 200 дан ортиқ марта ва ҳадиси шарифларда эса жуда кўп ўринларда тилга олинганининг ўзи динимизнинг бу нарсага қанчалик катта аҳамият берганини кўрсатади.

05.03.2021 й. Исломда аёллар ҳуқуқи

     بسم الله الرحمن الرحيم

ИСЛОМДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚИ

Муҳтарам жамоат! Бизнинг муқаддас Ислом динимизда ҳар бир инсоннинг жамиятда ўзига яраша ўрни ва ҳурмати бор эканлиги баён этилган. Ислом тарихига назар солсак, жоҳилиятда аёлларнинг деярли ҳуқуқлари бўлмаган. Улар нафақат меросдан маҳрум қилинган, балки ўзлари ҳам буюм сифатида меросхўрлар ўртасида тақсимланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда барча инсонлар, жинсидан қатъий назар, тенг эканини ва уларни бир жондан яратганини баён қилади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً...

яъни: “Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!... ” (Нисо сураси 1-оят)

Аёллар Исломда она, опа-сингил, жуфти ҳалол ва қиз сифатида ҳурматланади. Улар мерос олади ва мерос қолдиради, никоҳда розилиги сўралади. Улар доим эркак қариндошлари таъминоти остида бўлишади. Қуръони каримнинг ўндан ортиқ сураларида ва кўплаб ҳадиси шарифларда аёлларга тегишли ҳукмлар мавжуд. Ҳатто Қуръони каримнинг катта сураларидан бири “Нисо” (“Аёллар”) деб номланган. Буларнинг ҳаммаси Ислом динида аёлларга бўлган юксак эътибордир.

26.02.2021 й. Динимизда соғлом турмуш тарзига эътибор

بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَم، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ الأَكْرَم وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ اَمَّا بَعْدُ

ДИНИМИЗДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА ЭЪТИБОР

Муҳтарам жамоат! Ислом дини инсонни азиз ва мукаррам зот сифатида улуғлагани ҳамда инсон ҳаётининг руҳий ва маънавий жиҳатдан комилликка етишишига катта эътибор бергани ҳаммамизга маълум. Кўпчилигимиз динимизда асосан мана шу жиҳатга аҳамият қаратилган деб ўйлаб, ҳаётнинг жисмоний ва моддий томонига эътиборсизлик қиламиз. Агар биз динимиз таълимотларини чуқурроқ ва теранроқ ўрганадиган бўлсак, унда инсон ҳаётининг бу қиррасига ҳам аввалгисидан кам эътибор қаратилмаганини кўришимиз мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом:

19.02.2021 й. Ҳалол тадбиркор – элга мададкор

بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ للهِ رب العالمين وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمَ عَلَى سَيِّدِنَا ونبينا مُحَمَّدٍ الأمين ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ:

ҲАЛОЛ ТАДБИРКОР – ЭЛГА МАДАДКОР 

Муҳтарам жамоат! Динимизда ҳалол касб қилишга тарғиб қилинган бўлиб, танбаллик ва ишёқмаслик каби кишининг ўзига ҳамда жамиятига зарар келтирувчи иллатлардан қайтарилган.  Киши бировга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилар экан, ҳам ўзининг инсонлик шарафини ҳимоя қилади, ҳам Яратганнинг амрига итоат этади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда касбу кор қилишга амр қилиб шундай деган:

12.02.2021 й. Мазҳаблар – Қуръон ва суннат маҳсулидир

بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَم، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ الأَكْرَم وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ اَمَّا بَعْدُ

Мазҳаблар – Қуръон ва суннат маҳсулидир

Муҳтарам азизлар! Бугунги маъруза мавзуси ҳозирда долзарб бўлган, айрим тоифалар янглиш иддаолари туйфайли мусулмонлар орасида ихтилофларга сабаб бўлаётган мазҳаблар ҳақида бўлади.

Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида шариатга боғлиқ барча масалаларнинг ечимини У Зотнинг ўзлари баён қилар эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин одамлар билмаган нарсаларини асосан саҳобалардан сўрар эдилар. Гоҳида учраб турадиган қийин масалаларни ечиш учун эса энг билимдон саҳобалар йиғилиб маслаҳат қилишар ва фатво беришарди. Кейинчалик саҳобалар яшаш учун турли юртларга кўчиб кетдилар. Одамлар ўзлари суҳбатига етишган олим саҳобаларнинг фатволарига амал қилишарди.

Видеолавха


Фойдали хаволалар