Мақолалар

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШНИНГ ОҚИБАТИ

Аллох таъоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган, уларни сон-саноғига етолмаймиз. Уларнинг ичида қимматли бўлган умр тириклик неъматидир. Тирикликнинг қадрига етиш авайлаб асраш, шукрини адо қилиш хар бир кишининг зиммасида вожибдир. Хар биримизга маълумки инсон хаёти бир маромда кечмайди. Гохида енгил, гохида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида мусибат. Бу хақда қуръонда шундай дейилади:

Хотира ва қадр – эзгу амаллардан

Муборак битикларда таъкидланганидек, муқаддас ислом дини инсоннинг нафақат ҳаётини, балки...

Аллоҳ ва унинг Росулидан бошқага тобеъ бўлмоқлик ширк ва бидъатми?

Аллоҳ ва Расулидан бошқасига итоат қилиш диннинг амридир, ширк ва бидъат эмас. Бу хусус оятлар ва ҳадислар билан собитдир...

Қадр кечаси фазилатлари

Қадр кечаси фазилатлари

Танловга!

Қадр кечасининг ўзига хос бир қанча фазилатлари мавжуд бўлиб улар Қуқъони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда зикр қилинган. Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз.

  • Қуръони карим шу кечада нозил қилинган. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Биз у (Қуръон)ни Лайлатул Қадрда нозил қилдик» (Қадр, 1).
  • У минг ойдан кўра яхшироқ кечадир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Лайлатул Қадр минг ойдан яхшироқдир» (Қадр, 3). Имом Табарий ушбу оят тафсиридаги энг тўғри гап Қадр кечасидаги амал ушбу кеча бўлмаган минг ойда қилинган амалдан яхшироқ эканини айтганлар.

ЛАЙЛАТУЛ-ҚАДР - ҚАДР КЕЧАСИ.

“Қадр” улуғлаш, таъзим қилиш маъносини англатади. Яъни бу кеча ўзига хос фазилатларни ўз ичига олгани учун қадри баланд, улуғ кечадир. Шунингдек, бу тунни ибодат ва зикр билан иҳё қилган кимса қадрли, улуғ инсон бўлишига ишорадир.

Қадр сўзининг яна бир маъноси “торайтириш” дегани. Бундай номланишига сабаб, мазкур кеча ҳақидаги маълумотнинг яширилиши ва таъйин қилинмаслигидир.

Халил ибн Аҳмад айтади: “Бу кечанинг қадр (торайтириш) кечаси деб номланишига сабаб шуки, у кечада малоикаларнинг Ерга азбаройи кўп нозил бўлганидан Ерда жой камайиб, торайиб қолишлигидир”.

ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ҚАДРИ

Рамазон ойининг фазилатларидан бири шуки, унда Қадр кечаси яширинганидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Рамазон кирган чоғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: "Сизларга бу (Рамазон) ой ҳозир бўлди. Унда минг ойдан яхшироқ кеча бор. Ким ундан маҳрум қилинса, батаҳқиқ барча яхшиликлардан маҳрум қилинибди. Ваҳоланки унинг хайриятидан маҳрум кимсагина ажраб қолади" (Имом ибн Можжа ривояти). Демак, Рамазонга муваффақ бўлган киши, ундан Қадр кечаси билан насибаланиши даркор экан. Акс ҳолда инсон кўп фазилатлардан мосуво бўлиб қолиши ҳеч-гап эмас.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ....

Азалий тушунчалар маъно қатлами бениҳоя кенгайиб бораётган замонда яшаяпмиз. “Маданият” атамаси ҳам ана шундай кенгаюв, чуқурлашув, ранг-баранглашув жараёнини бошдан кечирмоқда. Шахсий маданият, муомала маданияти, кийиниш маданияти сингари бирмунча тор бўлган мавзулар билан чекланиш даври ортда қолди. Эндиликда иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, бозор муносабатлари, деҳқончилик, тиббиёт, раҳбарлик, сиёсат ва халқаро муносабатларнинг ўз маданияти бор, яъни “маданият” тушунчасидан холи соҳа, тармоқ, жабҳа йўқ. Ҳатто, ҳар қандай жамият ўзагини, демак, тараққиёт йўсинлари умуртқасини маданият ташкил этиши исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатга айланиб улгурди.

АЖДОДЛАРИМИЗНИ ТАҚДИРЛАБ...

Маълумки, инсон барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам оламдир. Айни шу маънода келажаги буюк мамлакатимиз истиқлол йилларининг илк давридан бошлаб, инсон омилига бўлган эътибор ва ғамҳўрлик янги босқичга кўтарилди. Ҳурмат-эътибор, меҳр-мурувват, икром-эъзоз борасида эса асрларга тенг ўзгаришларга эга бўлинмоқда.

Дарҳақиқат, эл-юрт манфаати йўлида фидокорлик кўрсатиб, бугун қарилик палласида турган ота-боболаримиз меҳнати ва жонбозлигини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш кенжа авлодларнинг шарафли бурчи, чуқур масъулиятидир. Муқаддас ўгитларимизда катталарга ирқи, миллати, динидан қатъий назар ҳамиша иззат кўрсатиш, улар ҳолидан хабардор бўлиш, меҳр-оқибат кўрсатишга буюрилган. Яна шуни таъкидлаш жоизки, катта ёшдаги кишиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш юксак фазилат деб баҳоланиб келган. Шу маънода кўрсатилган ҳурмат эвазига инсон ўзи ҳам келажак ҳаётида эъзоз-эҳтиромга эга бўлиши муқаррарлиги таъкидланган. Зеро, ҳадиси шарифда “Ҳурмат  қилган кишига ҳурмат насиб бўлади” - дейилган. 

ИНСОНПАРВРЛИК ВА САХОВАТ ОЙИ...

  Инсон ҳаётининг бир маромда ўтиши турмуш тарзининг гўзал ва обод бўлиши омилларидан яна бири қаноат ва шукрдир. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда  “Агар берган неъматларимга шукр қилсангиз, уларни зиёда қилурман”  деб марҳамат қилган.

ЛОҚАЙДЛИК, ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА БЕФАРҚЛИКНИНГ ОҚИБАТИ..

   Ислом дини таълимотларида лоқайдлик ва бефарқлик мусулмон кишига ёт хусусият эканлиги, жамият ҳаётида фаол бўлиш, халқ дарди билан яшаш, инсонларга манфаат келтириш, эзгу ишларда ҳамкорлик қилиш ва бу йўлдаги ишларга сабр қилишнинг ажр ва савоблари улкан эканлиги таъкидланган.

    Дарҳақиқат, мусулмон киши қариндош, қўни-қўшни ва ёру дўстлари ҳолидан доимо хабардор бўлиб туриши керак. Киши ўз атрофидаги юртдошларига зиён-зарар етказмаслигининг ўзи кифоя эмас, балки моддий ва маънавий ёрдамга муҳтож бўлса, кўмаксиз ташлаб қўймаслик ҳам муҳимдир.

Видеолавха


Фойдали хаволалар