Ақидадан адашмайлик

Аллоҳ ва унинг Росулидан бошқага тобеъ бўлмоқлик ширк ва бидъатми?

Аллоҳ ва Расулидан бошқасига итоат қилиш диннинг амридир, ширк ва бидъат эмас. Бу хусус оятлар ва ҳадислар билан собитдир...

"ЭТИҚОДГА ТАҲДИД"

Яшаётган асримизда қуролли тўқнашувлар, оммавий келишмовчиликлар бўлмайди, деб башорат қилинган эди. Бироқ инсониятда нафс балоси бор экан, манфаатлар тўқнашуви давом этавериши, бу эса ўз навбатида катта-кичик урушларни келтириб чиқаверишига янги минг йилликнинг бошидаёқ яна  бир бор гувоҳ бўлди.

СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД АСОСЛАРИ

(Мотуридия таълимоти асосида)

Эътиқод деганда нимани тушунасиз - Маълумки, ҳар бир диннинг асосида эътиқод муҳим ўрин эгаллайди. Эътиқод – кишининг муайян мақсад, ғоя, таълимот, шунингдек бирор ҳодиса, борлиқ мавжудлиги ва унинг хусусиятлари ҳаққоний эканлигига ишончидир. Демак, ишонч эътиқоднинг асосини ташкил этади. Бироқ, ҳар қандай ишонч ҳам эътиқодга айланмаслиги мумкин.

АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОНДАМИ?

Бугун ижтимоий тармоқларда кўплаб фитналарга сабаб бўлаётган мавзу Аллоҳ осмонда деб айтилаётган  ақидавий масаладир. Ҳўш ҳозир бу мавзу кимга керак бўлиб қолди.  Бу уммат динимизни мукаммал ўрганиб бўлдию,  гўё биргина шу мавзуни билмайдигандек. Аслида Аллоҳ осмонда деган мавзу умматга илм учун қўзғатилмади, балки Аҳли сунна вал жамоа рақибларининг навбатдаги фитнаси десак тўғри бўлади. Аслида шу мавзуни динни ғамида айтияпмиз десалар, сўзлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Динни ташвишидагилар, инсонлар муҳтож масалаларга урғу берадилар.

ИМОН МАСАЛАСИ.

Имон масаласи бўйича суннийлик йўналиши ишлаб чиққан ақидавий тушунча мукаммал тарзда имом Мотуридий ва зотнинг издошларига тегишлидир.

Дастлаб  айтиб ўтиш лозимки, имон шартига амални киритиш сабабидан мўмин кишининг имонини кучли ва заиф ёки зиёда ва ноқис бўлиши мумкин деган қарашлар юзага келган. Ҳамда бу ўз навбатида бирор амални қилмаган, ёки гуноҳкор, ёхуд гуноҳсодир этган кишиларни имонларини ноқис, заиф, ҳатто кофирга чиқаришга олиб борадиган йўлдир.

АҚИДА ИЛМИНИНГ ТАЪРИФИ

«Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақийдаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир.

СОХТА САЛАФИЙЛИК.

Ушбу оқим таълимоти моҳияти ва ғоявий намоёндаларига нисбат берилган ҳолда “салафий”, “муваҳҳидун”, “ваҳҳобий” деган атамалар билан юритилади...

МАЗҲАБСИЗЛИК  ОҚИБАТЛАРИ

Мазҳаб сўзи арабчада "йўналиш"  маъносида бўлиб, инсонлар шарьий  ва ақидавий масалалари  юзасидан маълум бир мужтаҳид олимга эргашиши...

АҚИДАПАРАСТЛАР ҒОЯСИДАН САҚЛАНАЙЛИК...

Доимо огоҳлик ва хушёрлик, содир бўлаётган ҳодисаларга зийрак кўз ва теран нигоҳ билан назар ташлаш лозим...

АҚИДАПАРАСТЛАР ҒОЯСИДАН САҚЛАНАЙЛИК

Доимо огоҳлик ва хушёрлик, содир бўлаётган ҳодисаларга зийрак кўз ва теран нигоҳ билан назар ташлаш лозим...

Видеолавха


Фойдали хаволалар