Таълим тарбия

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ....

Азалий тушунчалар маъно қатлами бениҳоя кенгайиб бораётган замонда яшаяпмиз. “Маданият” атамаси ҳам ана шундай кенгаюв, чуқурлашув, ранг-баранглашув жараёнини бошдан кечирмоқда. Шахсий маданият, муомала маданияти, кийиниш маданияти сингари бирмунча тор бўлган мавзулар билан чекланиш даври ортда қолди. Эндиликда иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, бозор муносабатлари, деҳқончилик, тиббиёт, раҳбарлик, сиёсат ва халқаро муносабатларнинг ўз маданияти бор, яъни “маданият” тушунчасидан холи соҳа, тармоқ, жабҳа йўқ. Ҳатто, ҳар қандай жамият ўзагини, демак, тараққиёт йўсинлари умуртқасини маданият ташкил этиши исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатга айланиб улгурди.

КИТОБ ЎҚИШ БИЛИМНИ ОШИРАДИ

Киши билмаганларини асосан ўқиб ўрганади. Биз умр бўйи – бешикдан қабргача, билмаганларимизни ўрганишга буюрилганмиз. Зеро, билим қалбимиз ҳаётидир. Шунинг учун динимиз илк босқичдаёқ ўқишга, илм олишга катта аҳамият берган. Биргина мисол: Бадрда асир тушганларнинг саводлилари ўнта мусулмон болага ўқиш-ёзишни ўргатиш эвазига озод этилган. Қуръони карим мусҳаф ҳолига келтирилишида катта хизмат қилган саҳобий Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу шундай савод чиқарган болалардан эди. Озодликка эришиш учун бундай эваз тўлаш урушлар тарихида ўша вақтгача кузатилмаган эди.

ОРАНГИЗДАГИ ФАЗЛНИ УНУТМАНГ!

Ушбу қоида талоқ ҳақидаги ояти каримада келган бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла шундай марҳамат қилади: “Агар уларга қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз ва маҳрни белгилаб қўйган бўлсангиз, белгиланганнинг ярмини берасиз, фақат улар авф қилсалар ёки никоҳ ақди қўлида бўлган киши авф қилса,(бермайсиз). Авф қилишингиз тақвога яқиндир. Орингиздаги фазлни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир” (Бақара сураси, 237-оят).

ТАРТИБЛИ ИНСОННИНГ УМРИ БАРАКАЛИ БЎЛАДИ

    Исломда киши диний, дунёвий барча ишлари маълум тартиб асосида бўлади. Чунки тартибга амал қилиш киши вақтини унумли ва баракали бўлишини таъминлайди. Тартибнинг муҳимлигидан шариатда ибодатларда ҳам тартибга риоя қилиш талаб этилган. Масалан, кундалик ўқиладиган намозлар қазо бўлса, уларни адо қилишда ўз тартиби бўйича адо этиш фарз бўлади. Мақсад ўқишни ўзи бўлганида қандай ўқиса ҳам бўлаверар эди, лекин вақтида адо этилмаган намозларни ўқишда ҳам тартиб сақлашга буюрилиши тартибнинг муҳимлигидандир.

КИТОБ - ЗУЛМАТНИ ЁРИТГУВЧИ ЗИЁДИР...

 Биз бугун ҳамиша қалбимизда юксак ҳурмат ва эҳтиром ила ёд этадиган улуғ бобоколонларимиз улуғворликларининг боиси, шубҳасиз, китоб ва илм-у маърифат десак янглишмаган бўламиз. Ҳозирги сония сайин ўзгариб, ривожланиб бораётган глобал асрда  илм-у фан ва техника билан бир қаторда ёшларни  камолотига ҳалал берадиган, уларни дунёқарашини салбий жиҳатга буриб юборадиган воситалар ҳам ривожланиб бормоқда. Бунинг натижасида ёшларда китоб ўқишдан, илм-у маърифатдан  узоқлашиш кузатилмоқда. Ушбу сарлавҳа остида атоқли шахсларни китоб ўқиш ва илм-у маърифат борасида ҳикматли сўзларини келтириб ўтсак.

YAXSHILIK ULUG` FAZILAT

   “Kim yaxshilik qilsa unga, undan ko`ra yaxshiroq mukofot bo`lur, hamda ular o`sha kunning dahshatidan omondadirlar” (Naml surasi, 89-oyat)

   Qur`on Karimda musulmon inson yaxshilik qilishga buyuriladi. Payg`ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning hayotlarida ham o`zlari muhtoj bo`lsalar ham hoh musulmon hoh g`ayridin bo`lsin ehson va yaxshilik qilganlari tog`risida ko`plab rivoyatlar mavjud.

Китоб – миллатнинг маданий ва маънавий мероси.

Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир:

“Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!” (Алақ-1).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Сулаймон ибн Довуд алайҳиссаломга илм, мол-дунё ва подшоҳликдан бирортасини танлашлик ихтиёри берилганда, у Зот илмни танладилар. Натижада, Аллоҳ таоло у Зотга илм билан бирга мол-дунё ва подшоҳликни ҳам қўшиб берди». Зеро, илм ақл чироғи, дейдилар. Илмли кишининг йўли доимо чароғон бўлиб, у ҳамма ерда ҳам қадрланади. Бу дунёнинг қоим туриши ҳам олимларнинг илмига боғлиқ эканлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида баён этилган. Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳа шундай деганлар: «Илм мол-дунёдан яхшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди. Молни эса ўғирлаб кетмасликлари учун ўзинг қўриқлайсан. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади».

ҲАСАД БУ ИЛЛАТ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Фақат икки кишига “ҳасад” қилса бўлади: Аллоҳ таоло берган молини ҳақ йўлда сарфлаган кишига ва Аллоҳ таоло берган илму ҳикмат билан ҳукм қилган ва уни ўргатган кишига”,  дедилар» (Имом Бухорий).

Баъзи инсонлар борки улар  доим бошқаларни кўролмай, шу неъмат улардан кетишини ва ўзида бўлишини исташади. Шу иллат  ҳасад дейилади. Инсон бошқалардан баландроқ, ҳеч бўлмаса, тенг бўлишни хоҳлаши табиий. Ҳасад пайдо бўлганида уни енгиб ўтиш  фазилатдир.

ОТА ОНАГА ҚИЛИНГАН ИТОАТНИНГ МУКОФОТИ!

Аллоҳ таъоло баракани уйга ҳам беради. Ишга ҳам беради. Фарзандларга ҳам беради. Фарзандларда барака дегани шуки, фарзандлар кўз қувончи бўладилар, солиҳ бўладилар, меҳнаткаш бўладилар. Фарзандларни кўриб банданинг қалби хурсанд бўлади. Ишларда барака дегани, миллионер бўлиб кетади дегани эмас. Бу дегани, қанча иш қилса, унинг эҳтиёжларига бемалол етади, бировнинг қўлига қарамайди ва паришонхотир ҳам бўлмайди. Мана шу ишдаги баракадир.

Ҳикоят. Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ бир воқеъани ёзадилар: Бир неча ака ука бор эди. Уларнинг ота оналари кексайиб қолдилар.Уларнинг ичидан бири ота онасига жуда иштиёқ ила хизмат қилар эди. Қолган фарзандлар эса, малоллангандек хизмат қилар эдилар. Шунда, кичик фарзанд акаларига: Менга бир нарсада ваъда беринг деди. Улар: нима ваъда? дейишди. У: Онамнинг хизматларини менинг ўзимга топширсангиз ва менга тегишли мол мулкни ҳам менга бермасдан ўзаро тақсим қилиб олсангиз деди. Улар жуда харсанд бўлишди ва жон деб рози бўлишди. У ота онасининг хизматини қилаверди. Охири ота онаси дунёдан ўтиб кетишди. Энди унга ризқида анча танглик бўлар эди.

ШАХСИЙ ОЗОДАЛИК

Ҳаммамизга маълумки, Исломда поклик имондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ниҳоятда жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа поклик ва озодаликни имонга тегишли даражага кўтармаган.

Исломда поклик имон иши бўлши билан бирга, поклик бўлмаса банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Барча ибодатлари қабул булиши учун аввало банданинг қалби ва нияти пок бўлиши керак бўлади.

Видеолавха


Фойдали хаволалар