Қоронғи режим
Image
Logo
ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Биз яшаб турган бир қисмини аёллар ташкил қилади. Бу хусусда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган хадисда: “Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидир”.  Чунки улар сабабли дунёмиз зийнати ва жаннат райхонлари бўлган ширин-шакар фарзандлар дунёга келади.

Шундай экан келажакда фарзандларимиз хар жихатдан соғлом, илмли, одоб-ахлоқли, маънавиятли комил инсон бўлишлари учун бугунги кун аёллари ҳам хар жихатдан соғлом, илмли хамда маънавиятли бўлишлари лозимдир.Соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади дейишлиги ҳам бежиз эмас.

Қуръони каримда 176 оятдан иборат катта бир сура номи ҳам “НИСО” (Аёллар) деб номланиши юзлаб оятларда аёлларга доир хукмларнинг баён этилиши, хадиси шарифларда аёлларга хос алохида кўрсатма берилганлиги Ислом динида аёл кишининг нақадар юқори эътиборга молик эканлигига далолат қилади.

Ислом динида Аллоҳ таолога ибодат қилишдан кейинги биринчи ўринга қўйилган амал бу силаи рахм бўлиб, уни энг яқин жигарлардан, яъни оналар,фарзандлар, опа-сингил, амма ва холалардан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хадисларидан бирида “Аёллар эркакларнинг ажралмас бир қисмидирлар” деганлар. Шунга биноан аёл киши жамиятнинг ажралмас бир бўлаги хисобланиб, у ижтимоий хаётда ўз мавқеига эга бўлиб, илм олишга, касб-хунар қилишга хақлидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа бир  машхур хадисларидан бирида “Жаннат-оналар оёғи остида” деб мархамат қилганлар. Оилали аёлнинг зиммасига қатор вазифаларюклатилганига қарамасдан, оилада унинг хақ-хуқуқлари борлигини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагича баён қилганлар: “Мўминларнинг энг имони мукаммали гўзал хулқлисидар. Сизларнинг энг яхшингиз аҳли аёлига яхши муносабатда бўладиганингиздир”

Аллоҳ таолодан оила, фарзанд ва жамият олдида катта масъулият сохиби бўлган барча хотин-қизларимизга мустахкам сихат-саломатлик беришини ва икки дунё саодатига мушарраф этишини сўраб, дуолар қиламиз!

 

Муҳриддин Абдуллаев,
Косонсой туман “Қорасув” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг