Қоронғи режим
Image
Tuesday, 21 September 2021
Logo
Солих   дўст..

Солих дўст..

Аллох Таоло одамни яратиб уни бир қанча жихатларда ўзидан фарқли қилди. Бу жихатлар яккалик, бехожатлик, мукаммаллик, илмлилик, қудпатлилик ва шу каби кўплаб кўринишларда намоён бўлади. Инсон хар ишда камолотга етсада, барибир у ўзгалар ёрдамига мухтож бўлиб қолаверади. Етуклик эса нисбий холатда давом этади. Ўзгалар ёрдамидан фойдаланиш ва улар билан мулоқотга киришиш инсонга ўз таъсирини ўтказишлиги хам айни бир хақиқат. Чунки Росулуллох саллаллоҳу алайҳи ва саллам " Сухбат таъсир қилувчидир" деганлар. Бундан кўриниб турибдики ўзига сухбатдош танлашда хам саралаш ва танлашга мухтож. Яна бир хадиси шарифда " Росулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом "Қалб (яъни хулқ) сизиб ўтувчидир." деганлар". Бу хадис эса ўзгалар билан нафақат мулоқот балки хамрохлиеда хам хушёрлик талаб қилинади. Шунинг учун Халқимиз " уй олишдан аввал қўшни, йўлга чиқишдан аввал хамрох танла" деб айтган.
Хамрохлик бу баъзи бир кўринишларда дўстлик, ошнолик деб юритилиб, унга динимиз ва уламоларимиз жиддий ахамият беришган. Хусусан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қҲасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир” (“Шуаро” сураси, 100-101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар: “Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
– Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! - дейди. Шунда унга:
–У дўзахда, - дейилади. Шунда ҳалиги киши:
– Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, - дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?! - дейдилар.
– Йўқ, - деб жавоб берилади.
– Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? - дейдилар.
– Йўқ, - дейилади.
– Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими? - дейдилар.
– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, - дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак, дейдилар. (“Шуаро” сураси, 100-102-оятлар).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар...
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан “Эй Роббимиз, дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз”, деб сўрашади! Аллоҳ таоло: “Дўзахга боринглар, юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар”, деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар” дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир!

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқурғон туман “Байтул Муқаддас” жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг