Қоронғи режим
Image
Logo
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ

Ҳозирги кунда ўзини зарарли таҳдидлари билан жамиятни изидан чиқаришга уринаётган  Сохта салафийлар “жиҳод”ни исломнинг олтинчи аркони деб билиб, “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) масалаларини нотўғри талқин қиладилар.

Жиҳод - жидду-жахд, яьни инсон ўз максадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат килишини анлатади.

Жумладан инсонларни яхшиликка чакириш ва ёмонликдан кайтариш, Аллох йўлида инсонни ўз ҳавои нафсига қарши кураш, ота-онага хизмат қилиш ва ёвга қарши курашишдек турлари мавжуд.

Ислом тарихини чукур ўрганган мутахассис олимлар тарихда юз берган ҳар кандай жиход, фақатгина мудофаа мақсадида олиб борилганини такидлайдилар.

Шундай экан , ислом жаннатга киришга хамда дўзахдан узоқлашишга сабаб бўлувчи Аллох таолони зикри,   инсонларга яхшилик қилиш, ер юзида осуда ҳаёт кечириш каби жихҳодга яьни, саьй-ҳаракат қилишга чақиради. Асл жиҳод ислом таьлимотига кўра - Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи солиҳ амалларни ўз ичига олади.

Демак, тинчликка рахна солиш , жамият равнаки ва халк фаровонлигига зиён етказиш, фитна қўзғатиш, тоифаларга бўлиниб ўзаро низолашиш умуман ислом динига ёт холат хисобланади.

 

"Жахолатга карши маьрифат "китобидан

Махмудов Ёсинхон,
Норин тумани “Ат- Термизий” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг