Қоронғи режим
Image
Tuesday, 21 September 2021
Logo
ТАРИҚАТНИ ПОЙДЕВОРИ ИЛМДИР.

ТАРИҚАТНИ ПОЙДЕВОРИ ИЛМДИР.

“Тасаввуф” атамасининг келиб чиқиши тўғрисида бир неча қарашлар мавжуд. Уларнинг аксариятида мазкур атаманинг арабча “сувф” – “жун” сўзидан келиб чиққани қайд этилади. Аввало, бу атама луғавий маъно жиҳатидан тўғри. Негаки, кўп ибодат билан машғул кишилар кийимни жуда содда кийишган. Одатда уларнинг кийимлари фақат жундан иборат бўлган. Зеро, тасаввуфга эргашган шахслар таналарини риёзатга чиниқтириш учун ҳамда дунёнинг моддий бойликлари дабдабасидан юз ўгирганликларининг исботи сифатида қаттиқ жундан тўқилган либос кийиб юрганлар.

Кунлардан бирида ўзини тасаввуф намоёндаси деб, танштирган бир киши билан тадбирда суҳбатлашиб  қолдим.  У аввал илм даргоҳида нахв, сарф, фиқҳ китобларини ўқиганлиги, хозирда шу вақтини ибодатга сарф қилганда яхши бўлишини айтди. У ўзини қолоқ фикрида: “ Амал қилинмаган барча илмлар  вақтнинг исрофи”- деди. Мен ўрганган илмларингиз ибодат қилишни ўрганишга ёки Аллоҳни танишга асос бўладиган илм-ку? - десам. Мен билан баҳс қилишни ҳоҳламади.    

Тасаввуф тарихига назар соладиган бўлсак, бу йўлда  юқори даражаларга кўтарилган улуғ шайхларнинг барчалари шариат илмларининг ҳам устозлари бўлиб, баъзи бир тариқатга ўтмоқчи бўлганларни аввал шаръий илмларни эгаллашга ундаганларига гувоҳ бўламиз. Буюк мутвассиф  Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Ахрор Валий, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Имоми Раббоний  каби улуғ тасаввуф пешволари доимо илм эгаллашга даъват қилиб, китоблар ёзганлар.  Қолаверса, шаръий илмларни мукаммал ўрганиб олмаган, ибодатлардаги фарз, вожиб, суннат, ҳаром, макруҳ, муфсид каби амалларни мукаммал билмаган киши ибодатларни нуқсонсиз, ўринлатиб адо этиши мумкин эмас. Зотан ҳадиси шарифда:

“Бир соатлик илм етмиш йиллик ибодатдан афзал”, дейилган. Ҳозирги вақтда ўзини маълум бир тариқатга мансуб деб ҳисоблайдиган баъзи қўштирноқ ичидаги кимсаларнинг “Таълим зарур эмас”, деб иддао қилишлари ўта ачинарли ҳолдир.  Оят ва ҳадисларни ўрганадиган  бўлсангиз илмга тарғибот динни асоси вазифаси эканлигини гувоҳи бўламиз.

Аллоҳ таоло яна айтади:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» (Мужодала, 11).

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар: «Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан етти юз даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг.

 Аллоҳ таоло: «Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!» деб айтган (Зумар, 9)».

Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси амал афзал?» деб сўрашди. У зот айтдиларки: «Аллоҳ азза ва жаллани билиш». Сўнг: «Сиз қайси илмни ирода қиляпсиз?» деб сўрашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:  «Аллоҳ таолони билишни». Шунда : «Биз сиздан амал ҳақида сўрасак, илм ҳақида айтяпсиз», дейишди. Пайғамбаримиз: «Аллоҳ таолони таниб қилинадиган озгина амал манфаатли бўлади, Аллоҳни билмасдан қилинган кўп амаллар фойда бермайди!» дедилар.

Бугунги кунда аҳли сунна вал жамоа ақидасидан адашмаслигимиз ҳамда амалларимизнинг ҳабата бўлишлигидан  асрашлигимиз учун тасаввуф ҳақида етарли  илм ва маълумотга эгa бўлишликка интилмоқлигимиз ва  бу борада юртимиздаги уламоларимизга  эргашмоқлигимиз жуда зарурдир.

О. Икрамов,
ЎМИнинг  Наманган вилоят вакили ўринбосари

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг