Қоронғи режим
Image
Logo
ШУКРОНАЛИК – НЕЪМАТЛАРНИ БАРОКАТЛИ БЎЛИШИНИНГ СИРИДИР.

ШУКРОНАЛИК – НЕЪМАТЛАРНИ БАРОКАТЛИ БЎЛИШИНИНГ СИРИДИР.

 Неъматга шукр қилиш ўша неъматнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Шукр қилмаган банда нонкўр, ношукр бўлади. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг” ("Иброҳим" сураси, 7-оят).

      Бу ояти каримада банда неъматга шукр қилса, Аллоҳ уни зиёда қилишини қасам ила айтмоқда. Шунинг учун ҳам, астойдил шукр қилиш керак, токи неъматлар янада кўпайсин ва ўзимиз шокирлардан бўлайлик.

    Аллоҳ таола марҳамат қиладики инсонлар икки  тоифага бўлинади. Булар шукр қилувчи банда – Аллоҳ Субхани таолдан келаётган барча неъматларга шукр қилади, ва  ношукр бандлар- Аллоҳ таола бераётган неъматлардан нолиб, ношукрлик қилаётган бандлар.  Уламолар дининг ярми шукр қилишлик қолган ярми сабр қилишлик деган. Қайси бир инсонга Аллоҳ таоло неъматларини ва яхшиликларини бераётган бўлса, шукр қилмса бу одамда яхшилик йўқ. Қайси бир одамга Аллоҳ субхани таола синов берса сабр қилмаса, бу одамда ҳам яхшилик йўқ.

      Қайси бир инсон Аллоҳ таоло берган неъматларга шукр қилмаётган бўлса , у нонкўрлик қилаётган бўлади. Аллоҳ таол бизга бераётган неъматларини қанча муддатда санаб чиқсак бўлади? Ўзи санаб чиқа оламизми Аллоҳ таола берган неъматларни ? “Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай деб марҳамат қилган: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир” ("Наҳл" сураси, 18-оят).

      Оддий мисол қуронда Аллоҳ атоло буғдойни бошоғини мисол қилган. Битта буғдойни ерга экилса еттита бошоқ  унади ва ҳар бирида 100 тадан дон бўлади.  Бизга Аллоҳ субхани таолонинг берган ва бераётган неъматлари жуда кўп ҳатто баъзиларини пул билан ўлчаб бўлмайди.  Мисол учун кимни  ўзининг кўзини қанчадир миқдордаги пулга алмаштирага журъати етади.  Бизнинг кўзимизга оддий кўринган  ҳар куни танаовул қилаётган нон маҳсулотларизга қанча буғдой дони кетканини ҳеч шубхасиз  санай оламизми?  

    Тобеинлардан Урва ибни зубайр   замонасининг билимдон кишиларидан экан. Бир куни бир улуғ зотни зиёратига ўғли билан сафарга чиқибди. У пайтлар энди ҳозигидей машиналар йўқ . Унинг ўрнига улов сифатида от, эшак ва туя сингари фойдаланилган. Сафар бошланган кундан бошлаб Урва ибни зубайрни оёғи жудда қаттиқ ўғрий  бошлабди.  Ва ниҳоят зиёрат манзилига етиб борганда оёғидаги ўғриқ кучлилигидан ерга ҳеч оёқ қўя олмас эканлиги учун ҳалги улуғ  инсоннинг олдига кўтариб олиб киришибди.            Улуғ инсон дарҳол табиб чақирибди. 

   Табиб Урва ибни зубайрнинг оёғидаги касал жуда кучли эканлигини , уни фақат давоси қирқиб олиб ташлаш эканлиги , бўламаса охири ўлимга сабаб бўлишини аста тушунтирибди.    Оёғини кесиб ташлашга розилик берибди аммо ойогини кесаётганда огриқ билинмаслиги учун бериладиган дориларни ичмаслигини айтибди.  Оёғинининг биридан ажралишдан ташқари ўглининг от тепиб вафот этган хабарини олибди.  Ва сафар зиёратидан икки оёқнинг бирисиз ва ўглисиз қишлоғига қайтибди.  Сафар зиёрати ҳақида сўраганларга иккита ойўгининг иккисини эмас бирини, учта ўглининг ҳаммасини эмас бирини олган Аллоҳ таолга шукр деб айтар экан. 

    Бизда баъзи бир нарсалар кетиб қолса, қолган нарсага эмас фақат кетиб қолган нарсаларга қараяпмиз гўё ҳамма нарса кетиб қолгандек. Аслида бунданда ёмон бўлмаганлигига шукр қилсак, кейинг сафар бизга жуда ёмон бўлиб кўринган нарса ҳам ҳатто бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло  неъматига шукрқилганларга, неъматининг  хайрини ва барокатини янада зиёда қилади.

Абдумуталиб Масалиев,
Чуст тумани “ Балиқчи жоме” жоме
масжид имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг