Қоронғи режим
Image
Logo
ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ МАҚСАДИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ МАҚСАДИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

Маълумки, террорчилик ҳаракати тарихининг илдизлари милоддан аввалги биринчи минг йиллик даврига бориб тақалади. Қадимги Рим, Қадимги Юнонистон давлатларида ҳокимиятни қўлга олиш мақсадида турли шаклларда террорчилик хуружлари бўлиб турган. Даврлар ўтиши билан экстремистлар ва террорчиларнинг давлат тўнтаришини амалга ошириш, жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш йўлида қўллаган услублари ҳам ўзгариб турган. Бугунги кундаги террорчилик услублари анча кенгайиб бораётганлиги билан характерланади.

Ҳозирги замон терорчилик ҳаракатига хос хусусиятлар:

  • Агар 1970 йилларда бирор шахс ёки сиёсий арбобга қарши уюштирилган террор амалиёти кўпроқ такрорланган бўлса, ҳозирги кунда жамоат жойларда, самолёт, автобус, поездларда портлашларни амалга ошириш орқали кўплаб гуноҳсиз одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган қўпорувчиликни амалга оширишга эътибор берилмоқда. Экспертларнинг фикрича бундай ғайри инсоний ҳаракатлар аввало қурбон бўлганлардан кўра, унинг гувоҳларига қаратилганлиги маълум бўлмоқда.
  • ОАВларининг террорчиларни ўз мақсадларига эришишларида асосий қуролга айланиб бораётганлиги.
  • Террорчилик ҳаракат жараёнларининг ОАВ орқали кенг ёритилиши ва омма онгида хавотирли акс-садо беришга интилишининг кучайтирилиши.
  • Жамиятда овоза бўлишга интилиш, одамларда қўрқув ҳиссини уйғотиш билан террористлар ўз мақсадига эришмоқчи бўлишади.
  • Одамларни гаровга олишнинг ҳам моҳиятдан ўзгариб бораётганлиги. Авваллари гаровга олишдан мақсад пул ундириш бўлган бўлса, эндиликда мамлакатда беқарорликни келтириб чиқариш орқали сиёсий мақсадларга эришишни кўзлаши.

Маълумки, ҳар қандай сиёсий ташкилот муайян мақсадни стратегик вазифа сифатида белгилаб олади ва амалиётда турли тактикаларни қўллаб мақсад сари ҳаракат қилади.  Экстремизм ва терроризмга қарши курашмоқ учун энг аввало уларнинг мақсадлари тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлиш ўринлидир. Агар ўтмишда теракт (террорчилик) айрим мартабали йўл бошчиларни, давлат раҳбарларини йўқотишга қаратилган бўлса, ҳозирги даврдаги терактнинг объекти бирмунча кенгайиб бораётганлиги қуйидаги ҳолатлардан билиб олиш мумкин:

— ҳозирги замон тараққиёти учун, инсоният учун хавфли бўлган ҳаракатларнинг энг даҳшатлиси бу ҳалқаро терроризмнинг амалдаги ҳаракатидир.

Бизлар соф исломий ақидани содда ҳалқимиз онгига сингдириб ёшларимизни илимли қилиш, уларни интернет балосидан қутқаришимизни ягона чораларидандир.

"ВАЪМУР АҲЛАКА"  аҳлингизга буюринг остида ушбу оятда ибодат, итоат, эзгулик, одамийликка тарғиб туради.

Ҳадис шарифда "ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН УНДАН ЎЗГАЛАР ОЗОР КЎРМАГАНИДИР, ҚЎЛИ ВА ТИЛИ БИЛАН" бу муборак сўзда бизларни ҳушёрликка чақириқ бордир.

Ҳулоса: Агар бугун биз ҳамжиҳат бўлиб ёшларимизни ўзимизга жалб қилмас экан тўғри йўлга йўлламас эканмиз бизлардан тортиб олиниши ҳавфини ёдда сақлашимиз зарур.

Хар доим ёшларимизни эътиборсиз қолдирмаслигимиз керак ва уларни бўш қолдирмаслигимиз керак.Айниқса хозирга таътил вақтида уларни турли хил тўгаракларга бериб уларни илм олишларини таъминласак албатта кўп ютуқларга эришган бўламиз.

Акмалхон Саппанов ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
 Наманган вилоти Янгиқўрғон тумани вакили

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг