Қоронғи режим
Image
Logo
ҚИММАТБАҲО УМРИМИЗНИНГ ҲАР БИР ЛАХЗАСИ

ҚИММАТБАҲО УМРИМИЗНИНГ ҲАР БИР ЛАХЗАСИ

Улуғ яратувчи - Аллоҳ азза ва жалла оламларни шу жумладан ҳар бир нарсани ўз илми ва ҳикмати  ила қатъий тартиб, муайян ўзгармас қонун-қоидалар асосида йўқликдан бино қилди. Худди шунингдек инсон  умри ҳам туғилишидан то ўлимига қадар вақт оралиғи дақиқа ва сонияларигача  ўлчов ва хисоб-китобга буйсиндирилгандир. Араб мақолларидан бирида: “Вақт-бу қилич, сен уни кесмасанг у сени кесади” - дейилган. Дунё халқларининг деярли ҳаммасида вақт, унинг қадри ва уни ортга қайтариб бўлмаслиги у биз бандаларга Аллоҳ томонидан инъом этилган буюк неъматлиги тўғрисида мақол ва нақллар учрайди. Биз ўзбекларда “Вақтинг кетди, нақдинг кетди” деган гап бор. Ҳўш биз бандаи ожизлар учун вақтнинг аҳамияти қандай бўлишлиги хусусида фикр юритсак. Ривоят қилишларича 950йил умр кечирган Нуҳ алайхиссалом: “Дунё бир хона. Мен шу хонанинг бир эшигидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетяпман” -  деган эканлар. Шундай экан ўртача умри 60-70йил бўлган биз уммати Муҳаммаднинг холи не кечаркин? Биз барча мўмин - мусулмонлар вақни қадрлаб, умрни ғанимат билиб, имкон даражасида ҳаётимизни  солиҳ амаллар билан безатишимиз даркор. Эл-юртга манфаати тегадиган, охиратда ўзимизга захира  бўладиган ишларга вақтимизни сарфлашимиз керак. Қимматбаҳо умримизнинг ҳар бир лахзасини беҳуда  ўтказмасдан, ундан унумли фойдаланишимиз лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш нарсани беш нарса келишидан олдин ғанимат бил; қариликдан олдин ёшликни, касал бўлишдан бурун  саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, машғулликдан олдин бўш вақтни ва ўлимдан бурун ҳаётни”, деб марҳамат қилганлар. Охиратда Парвардигоримиз хузурида сўраладиган нарсаларимиздан бири бу-Роббимиз бизга синов тариқасида берган вақт - умримизни қандай ўтказганлимиз тўғрисидадир. Сўзим ниҳоясида шу шеърдан ибрат олинг демоқчиман :

Вақти  борлар ,  нақди  борлар  хавасимдадир.
Вақтни  чузмоқ ахди хар  бир нафасимдадир.
Менда  вақтдан  бошқа  хамма  нарса  етарли ,
Сенда  вақтдан  бошқа нарса  йуқдир   айтарли.

 

 Ҳабибуллоҳ Маҳмудов,
Норин тумани “Ахмадали” жоме 
масжиди имом -хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг