Қоронғи режим
Image
Logo
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ -  МЎЪТАДИЛ  МАЗҲАБ

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ - МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

Маълумки, Ислом  дини  кишиларни  бир - бирларига нисбатан  меҳр - оқибатли бўлишга  чақириш  билан бирга  уларни  динидан,  миллатидан  қатъий  назар, ўзаро ҳурматда  бўлишга ундайди. Бу  нарса  ўз  навбатида  жамиятнинг  бирлигини, фуқаролар  орасида  дўстликни  мустаҳкамлашда  муҳим  аҳамият  касб  этади. Ислом  дини  асрлар  давомида   халқларнинг  муқаддас  эътиқоди, маънавий  хаётининг  дастуруламали бўлиб  келган. Дин  тарбиявий  жараённинг  энг  муҳим  ва  энг  мураккаб  йўналишларидан  бирини  ташкил  этади.  Ислом  дини софлигини  тўла  сақлаган  холда  келажак   авлодларга  етказиш  масъулияти, шаръий  ахкомлар  -  фиқхий  масалаларни  омма  орасида кенг  миқёсда  етказишга  бўлган  интилишлар,  намозхонлар  ўртасидаги  тушунмовчиликларга  бархам  бериш  ҳаракати  мазҳаблар  келиб  чиқишига  туртки -  сабабчи  бўлди. Шу  тариқа  “Аҳли  сунна  вал  жамоа” қўламида  тўртта  мўътабар  фиқхий мазҳаб  юзага  келди. Бу  мазҳаблар  мужтаҳид  олимлар -  мазҳаббошилар  исмлари  билан  Ҳанафий,  Моликий,  Шофиъий,  Ханбалий  деб  юритила  бошланди. Ушбу  тўрт  мазҳабнинг  манбалари  бир  хил  яъни  Қуръон, хадис,  ижмоъ, қиёс. Лекин  ижтиҳод  юзасидан  фарқлар  мавжудлиги  сабабидан  жузъий  ихтилофлар  пайдо бўлган. Ҳанафий  мазҳаби Ислом  оламидаги  тўрт  мазҳаб  ичида  мўътадил  ва  дин  тарғиботида  куч  ишлатмасликни   ҳимоя  қилади. Зеро, АЛЛОҲ таоло  ўз  каломи  шарифида  “Лаа  икроҳа  фиддийн” ( Бақара , 256) . Динда  мажбурлаш  йўқ  деб  марҳамат  қилган. Худди  шунингдек  бу  мазҳаб  мусулмонларни  ўзаро  тинч - тотув  яшашга,  раҳбарларга  итоатда бўлишга, ғайридинларга  нисбатан  зўравонлик  ўтказмасликка, бошқа  динларга  ҳурмат  кўрсатишга чақиради. Ҳанафий  мазҳабининг гунох  ва  савоб  тушунчаси  ҳам  умуминсоний  қоидалар  асосида  шаклланган  бўлиб, унда  қотиллик, ичкилик, гиёҳвандлик, судхўрлик ( рибо ) ,  ширк  ва  тухмат  бўхтон  кабилар  оғир  гуноҳлардан  хисобланади.  Сиз  ва  биз   яшаб  турган  диёримиз   мусулмонлари  ҳам    халқчил  ва  муътадил  мазҳаб   саналган  Ҳанафийга фиқхда  эргашамиз.

 

Ҳабибуллоҳ Маҳмудов,
Норин тумани  “Аҳмадали” жоме 
масжиди  имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг