Қоронғи режим
Image
Wednesday, 27 October 2021
Logo
ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

 Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд зиммасига шариат фарз қилган бурч ҳисобланади.

Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича хабар берилган:

“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” (Аҳқоф сураси, 15-оят).

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин", деяётганларини эшитдим. "Ким (нинг бурни ерга ишқалансин), эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди. У Зот: "Кекса ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи (билан бирга яшаш бахти)га эришган, сўнгра жаннатга кирмаган кимса (нинг бурни ерга ишқалансин)", — дедилар". Муслим ривоят қилган.

 Демак, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи қилинганидек, фарзанднинг жаннатга киришига ҳам сабабчи қилиб қўйилган экан. Шунинг учун уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:

— Ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;

— Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;

— Шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;

— Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;

— Ота-онадан олдин овқатланмаслик;

— Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;

— Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;

— Ота-она учун молини сарфлаш;

— Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;

— Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;

— Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;

— Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;

— Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;

— Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;

— Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.


  Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:
— Улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;

— Васиятларини адо этиш;

— Уларнинг дўстларига яхшилик қилиб тришлик

— Улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлашлик

— Улар номидан садақа қилиб туришлик

— Уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.


"Динимиз аҳкомлари" китобидан .


Яҳёхон Бадриддинов,
Норин туман “Бадриддин хожи” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг