Қоронғи режим
Image
Logo
ФОСИҚ КИМСА ВАФОТ ЭТСА АЗОБГА ДУЧОР БЎЛАДИМИ ЁКИ КЕЧИРИЛАДИМИ?

ФОСИҚ КИМСА ВАФОТ ЭТСА АЗОБГА ДУЧОР БЎЛАДИМИ ЁКИ КЕЧИРИЛАДИМИ?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир" (Нисо, 48). Яъни, бу ояти карима орқали Аллоҳ таоло ширкдан ўзга ҳар-қандай гуноҳни ҳоҳласа кечириши мумкинлигини англашимиз мумкин. Бошқа бир оятда эса ширкни катта зулм эканини Худойи таоло Луқмони ҳаким тили билан баён этган.

Ақида китобларида осий мўминлар ҳақида кўплаб маънолар зикр қилинган. Жумладан Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳнинг "Ал-Фиқҳул Акбар" асарларига ёзилган шарҳда шундай дейилади: "Куфр ва ширкдан ҳоли ҳар-қандай гуноҳ, ҳоҳ у сағира (кичик), ҳоҳ у кабира (улкан) бўлсин, мазкур ширку-куфр аралашмаган гуноҳнинг эгаси тавба қилмай, фисқ ишларда бардавом бўлиб, мўмин ҳолида вафот этса, бас, у (фосиқ) Аллоҳнинг машиъатида (ҳоҳиш, ирода) бўлади. Агар Аллоҳ ҳоҳласа уни адолат юзасидан дўзаҳ ила азоблайди ва маъсиятига яраша азобланиб, фориғ бўлгач, Ўзининг фазли бирла чиқаради. Агар истаса Ҳақ таоло фазли, раҳмати ила, ёки шафоатчиларнинг шафоати сабаб авф этади ва дўзаҳда абадий азобламайди. Яъни, Худойи таоло мўминлардан бирон-бир кишини жаҳаннамда абадий қолиш бирла азобламайди. Чунки, иймон абадийликни манъ қилади. Бу эса, инсон гарчи қаттиқ гуноҳкор бўлса-да, модомики қалбида заррача иймони бор экан, дўзаҳ ўтида абадий ёнмаслигига далолат қилади".

 

Қодиржон Умурзаков,
Поп тумани “Муҳаммаджон қори”жоме
масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг