Қоронғи режим
Image
Logo

“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

✅ Бугун, Наманган вилояти вакиллигининг мажлислар залида “Ҳаж – 2024” мавсумида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидан борувчи ҳаж зиёратчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари (эллик бошилар)га офлайн шаклдаги икки кунлик ўқув семинари бошланди.

🔸Ўқув машғулотларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, “Ҳидоя” ўрта маҳсус ислом билим юрти ўқитувчиси Азимхон домла Абдуллаев, Наманган шаҳар бош имом-хатиби Абдуллоҳхон домла Саматов, Наманган шаҳар "Истиқлол" жоме масжиди имом-хатиби Содиқжон домла Бойхоновлар томонидан олиб борилмоқда. Улар гуруҳ раҳбарларига Ҳаж ва умра амалларини адо этишнинг шаръий аҳкомлари, хусусан, Ҳаж ва умранинг фарз ва вожиблари, эҳромга кириш, тавоф ва саъй қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳаж қилиш асносида ман этилган амаллардан сақланиш, шунингдек, Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак жойларни зиёрат қилиш одоблари ҳақида маъруза қилдилар.

🔹Шунингдек, гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга муборак сафар давомида доимо хушмуомала бўлиш, ўзаро ёрдам кўрсатиш, зикру ибодатларни кўпайтириш, беҳуда нарсаларни тарк этиш ҳақида ҳам эслатиб туришлари лозим эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан керакли жавоблар берилди.
Ўқув семинар эртага ҳам давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг