Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМДА ФАРЗАНДЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ИСЛОМДА ФАРЗАНДЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг ота-оналари ёки яқин қариндошлари, яшаётган жамиятларига вазифа қилиб юклатилгандир. Бу ҳаққларни адо этиш вожиб бўлиб, унга амал қилдмоқлик мажбурийди.

Фарзандларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Уламоларимиз бу саволга жавоб тарзида, жумладан, қуйидагиларни зикр қиладилар:

  1. Насаб: Никоҳнинг асл мақсадларидан бири ҳам насл-насабни сақлашдир. Бусиз оила ҳам, жамият ҳам бўлмайди. Фарзанднинг ота-онаси никоҳдан ўтган, ҳалол пок яшагандагина насаби аниқ ва пок бўлади.
  2. Бўлажак фарзандга муносиб она ва ота танлаш Ислом бола ҳақида у ҳали дунёга келмасдан анча олдин, оила қуришга тайёргарлик кўрилаётган пайтдан бошлаб қайғура бошлайди.

“Талхийс” номли китобда Оиша р.а.дан ривоят қилинади:

“Сизлар ўз нутфангизга муносиб жуфту ҳалолни ихтиёр қилингнлар. Ўзингизги муносибларга никоҳланинг ва уларга нтикоҳлаб беринг”. Ибн Можа ва Дороқутний ривоят қилишган.

Оила қурилар экан, ота-онанинг дийндорлиги, ахлоқи, одобига, инсонийлигига алоҳида эътибор берилади. Чунки, улардаги хислат, фазилатлар ҳам, ёмон одатлар ҳам болага кўчиши исбот талаб этилмайдиган ҳақиқатдир.

  1. Эмизиш; Туғилган фарзанд аввало, эмизишга муҳтож. Бу эса, онасининг вазифаси.

Шаръий узр сабабли она эмиза олмаса, эмизувчи топиш ва уни рози қилиш отанинг иши ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида: “Ким эмизишни мукаммал қилишни ирода қилса, оналар фарзандалрини тўлиқ икки йил эмизурлар”, деган. (233-оят)

Гўдакнинг ҳаққларидан бири ва онарининг энг мўътабар вазифаси фарзандни икки йил эмизишдир. Янги туғилган гўдак жисми ва руҳининг ўсишига онасининг сутидан афзал озуқа йўқ. Боланинг суяги онанинг сути билан шаклланади, шунингдек, унинг бошқа тарафлари, руҳий ривожланишига ҳам она сути зарур озуқа ҳисобланади.

Ушбу озуқанинг муддати тўлиқ икки йил бўлиши керак. Бу Қуръоний ҳақийқатни адашган инсоният минг тўрт юз йилдан кейин тушуниб етди. Хозирги пайтда, илмий текширишлардан сўнг, гўдак бола учун энг яхши озуқа онанинг сути ва уни тўлиқ икки йил эмизиш керак, деган гапни айтмоқда.

Тарихдан маълумки, дунёга довруғ солган аксар буюк алломаларга, фозилу-уламоларга болалик пайтида оталари ҳаром касб билан топилган бирор луқма ҳам таом едирмаган, оналари улрани бетаҳорат эмизишмаган.

  1. Боланинг ота-онадаги ҳаққларидан бири унга муносиб исм танлашларидир. Ота-онанинг вазифаларидан бири фарзандга маънодор, чиройли исм қўйишдир.

Шунинг учун, ҳар бир мусулмон ота-она бу муҳим ишга алоҳида эътибор ила ёндошмоғи лозим. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганида ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдир гувчисидир”,- деганлар. Шунинг учун, Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатгувчи “Абдуллоҳ”, “Абдурраҳмон”, “Абдуссаттор” ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи “Ҳамидуллоҳ” каби номдор яхши исмлар ҳисобланади.

 

Абдуғаффор Ҳакимов,
 Мингбулоқ тумани “Қўшқишлоқ” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг