Қоронғи режим
Image
Wednesday, 27 October 2021
Logo
ИЛМ ОЛИШ ҲИКМАТИ

ИЛМ ОЛИШ ҲИКМАТИ

Барчамизга маълумки, Ислом динида  илм олиш фарз ҳисобланиб, илм билан машғул бўлишлик ҳатто ибодат даражасига кўтарилган. Зеро, илм олишлик билан инсон аввало ўзини, ўзлигини танийди ва илм орқали бошқаларни тўғри, ҳидоят йўлига чақиради. Шу боис Аллоҳ илмли кишиларни бошқаларга нисбатан устун қўйди. Аллоҳ ўз каломи бўлган Қуръони каримда илмнинг нақадар улуғлиги ва ҳамда илм эгаларининг даражаларини юксак эканлиги ҳақида ишора қилиб (Зумар сураси 9 оятида) шундай дейди : Айтинг (Эй Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Илмлилар билан илмсизлар тенг бўла оладиларми?”

Шунингдек, илм олиш зарурлиги тўғрисида жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида: Бешикдан то қабргача илм изланглар деб марҳамат қилганлар ва Илм - дунёнинг азизлиги ва охиратнинг шарофатидир деб айтганлар. Ва яна Илм талаб қилишлик ҳар бир муслим ва муслимага фарздир деб ўз ҳадисларидан бирида баён қилганлар. Аллоҳ Таоло томонидан Сулаймон алайҳиссаломга молу-дунё ёки илм олишлик ихтиёри берилди. Шунда ул зот илмни ихтиёр қилдилар. Илмнинг шарофати билан молу-дунё ҳам Сулаймон алайҳиссаломга ато қилинди.

Ривоят қилишларича, Басра аҳли бир-бирлари билан тортишиб қолдилар. Уларнинг баъзилари илм афзал деса, баъзилари молу-дунё афзал дер эдилар. Сўнгра бир кишини элчи қилиб Ибн Аббос розияллоҳу анҳуни ҳузурига юбордилар. Элчига Ибн Аббос розиялоҳу анҳу  Албатта илм афзал деб жавоб бердилар. Элчи савол берди: “Агар мендан илм афзал эканлиги хақида хужжат сўрасалар нима деб жавоб бераман?” Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдиларки: “Албатта илм барча пайғамбарлар меросидир. Молу-дунё фиръавннинг меросидир. Албатта илм сизни ҳалокатдан адашиб қолишликдан ҳимоя қилиб, сизга хизмат қилади. Молу дунёга эса сиз қўриқчи бўлиб унинг хизматкори бўласиз”.  Ҳазрати Навоий шундай деганлар: Инсон ҳаётини молу-дунё безаклари билан эмас, аксинча илм билан безаб ўтсин”.

Алқисса, илм ва донишмандлик кишига асл зебу-зийнатдир.

 

Мухриддинхон Абдуллаев,
Косонсой тумани “Қорасув” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг