Қоронғи режим
Image
Logo
МЎЪМИННИНГ БОШҚА БИР МЎЪМИН УСТИДАГИ ҲАҚЛАРИДАН БИРИ.

МЎЪМИННИНГ БОШҚА БИР МЎЪМИН УСТИДАГИ ҲАҚЛАРИДАН БИРИ.

Ислом дини таълимотлари инсонни одоб-ахлоқли тартиб интизомли бўлишига чорлайди. Кишилар ўртасида бир-бирларига салом бериш, ҳол-аҳвол сўраш каби одоблар ҳам мана шундай макоримул – аҳлоқ доирасига киради. Аллоҳ таъоло ўзининг каломи бўлмиш Қуръони Каримда таълим бериб марҳамат қилади, яъни: “Бас қачонки, уйларга кирсангиз бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган, муборак покиза саломни айтингиз” (Нур сураси, 61-оят). Мана шу ояти карималардан кўриниб турибдики, салом беришлик яхши амал бўлиши билан биргаликда, бу сизу биз учун фойдалик ҳамдир.

Салом сўзининг маъноларидан бири тинчлик бўлиб, салом берган киши салом берилувчига тинчлик хотиржамлик, осойишталик ва фаровонлик тилаган бўлади. Килда ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади, “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб салом бермасдан киргандим, шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ортинга қайтиб: Ассалому алайкум кирсам мумкинми деб сўрагин” дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Эй инсонлар саломни кўпайтиринг” деб марҳамат қилдилар. Салом бериш одобларида салом берувчи Ассалому алайкум деса, алик олувчи эса Ва алайкумуссаламу ва роҳматуллоҳ деб алик олади. Пиёдага уловдаги одам, кўпчиликка озчилик, ўтирганга юрган кишилар салом берадилар. Салом бериш суннат, алик олишлик эса фарз хисобланади. Саломлашиш инсонлар ўртасидаги ўзаро тотувлик, дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлайдиган амаллардан хисобланади. Салом одамларни тинчликка, хотиржамликка чақирувчи муҳим омиллардан биридир. Аллоҳ таъоло барчаларимизга исломнинг макоримул ахлоқ борасидаги беназир ва бебаҳо йул йўриқларига гўзал одоб-ахлоқларига амал қилишимизни насиб айласин.

Мамадалиев Абдулбосит,
Наманган шаҳар “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг