Қоронғи режим
Image
Logo
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК!

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК!

Ўтаётган ҳар бир сония бизни энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш айёмига яқинлаштирмоқда. Бу йилги мустақиллигимизни 30 йиллик санаси юртимиздаги иқтисодий ва маърифий сохалардаги катта ютуқлар билан кутиб олинмоқда.  

Мустақиллик бизга мустабид тузум даврида топталган ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очиб берди. Хусусан, буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Қуръон, хадис, тафсир, ислом тарихи, маданиятига оид ўнлаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимизда яшаб, ижод қилган буюк алломаларимизни илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди. Халқимиз барча соҳада эмин-эркин сайъ-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиб, динимиз кўрсатмаларини хотиржамлик ила адо этилиш бахтига муяссар бўлдилар. Минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар. Азиз авлиё, аллома ва фозил инсонларнинг мақбаралари ва кўплаб зиёратгоҳлар таъмирланиб, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат жамғармаси ихтиёрига топширилди. Хар йили хукуматимиз кўмаги билан минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси, албатта, истиқлолимизнинг шарофатидандир. Агар биз мана шу ато этилган Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиб, зиммамиздаги бурч ва вазифаларимизни адо этиб борсак, Яратган Тангримиз ояти каримада: “... агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман...”,- деб таъкидлаганидек, ўз неъматларини янада зиёда этиши муқаррар. Инсон ўзидаги неъматларни қадрини унинг устида мулохаза юритиш, шу неъматлардан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриши билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳ Таъолога ҳуш келади. Натижада неъматларни янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбирининг саволларига берган жавобларида мамлакатимизда барча сохаларда олиб бораётган ислохотларга тўхталиб ўтдилар. Давлатимиз ва халқимиз ўз олдига бағоят юксак марраларни қўйганлигини ва унга босқичма-босқич эришаётганини айтиб ўтдилар.

Яратгандан истиқлолимизни бардавом ва халқимиз фаровонлигини бунданда юксак бўлишини  сўраймиз.     

Баходир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг
Чуст тумани вакили

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг