Қоронғи режим
Image
Wednesday, 27 October 2021
Logo
ҚУТЛОВ

ҚУТЛОВ

Барчамизга ҳурматли бўлган олим ва диний пешвойимиз, нуронийимиз Хорунхон ҳожи домла Аюбхонов 1940 йилда таваллуд топганлар. 1970 йилдан 1990 йилга қадар ҳалол касб-камолот эгаси бўлганлар. Шу ўтган даврда шаҳримиз уламоларидан Абдусаттор махдум, Ҳалифа домла ва Аҳмадхон қори домлаларда диний билим олиб, ҳаётда қўллаб келганлар.

1994 йилда Имом Бухорий номидаги ислом интитутини тамомлаганлар. 1994-2010 йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган шаҳридаги вакили,1994 йилдан то ҳозирги кунга қадар Наманган вилоят бош имом хатибининг мерос масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фахрий имом бўлиб хизмат қилиб келмоқдалар.

Ҳожи домла Нуроний жамғармасиНаманган вилоят бўлими кенгаш аъзоси ва шаҳар нуронийлар кенгашининг маънавият тарғиботчиси сифатида эл-юрт хизматида фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонларидан узоқ йиллик хизматларини қадрлаб "ДЎСТЛИК" ордени билан тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ва вилоятдаги барча диний соҳа ходимлари номидан диний пешво, меҳнат фахрийси Хорунхон ҳожи домлани давлатимиз мукофоти билан чин қалбимиздан табрик этамиз.

 

Ўзбекистонмусулмонлариидораси

Наманган вилоятивакиллиги

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг