Қоронғи режим
Image
Logo

СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД ИНСОН ҲАЁТИ

СОҒЛОМ ЭЪТИҚОД ИНСОН ҲАЁТИ

Ислом-Аллох ягона деган эьтиқод билан унга бўйсунмоқлик, итоат этмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик ҳамда Аллох, буюрган диний эьтикодга имон келтирмоқлик демакдир.

Ислом дини бизларни ўз ақлимиз, соғлигимиз, молу-дунёмиз, обрў ва шарафимизни сақлаб боришга буюради. Бу билан у одамларни икки дунё саодатига муваффақ этишга харакат қилади. Дархақиқат, Аллоҳ буюрганидек ва Расулуллоҳ васият қилганларидек биродарлашган ислом уммати бўлишимиз керак. Динимизни махкам тутиб бўлинмаган холда Расулуллоҳнинг суннатларига амал қилиб яшашимиз лозим.

Жаноби Роббил ьоламийн буюрганидек, пайғамбаримизнинг келтирган барча фармонларига итоат қилиб қайтарган нарсаларидан қайтишимиз вожиб бўлади. Биз мусулмонлар диний, ахлоқий-ижтимоий, муаммоларимизни ҳам Қурьони карим ва суннати Расулуллох таьлимотларига суянган холда ҳал этиб боришимиз зарур. Шундагина Парвардигор ҳам бизлардан рози бўлади. Ҳар қандай одам ҳам калима қайтариб, "мен ҳам мусулмонман" -деб мусулмончиликни даьво қилиш осон, аммо иймон келтириб, комил мусулмон бўлиш қийин, унга хамма ҳам лаёқатли бўлавермайди. Инсон ва мусулмон бўлиб яратилганига ҳамма шукр киладими? бошқача қилиб айтганда, инсон ўзини англаса, ўзини билса, Яратган Холиқини танийди, эьтироф этади. Иймонли, ақлли инсон" Мени қандай Зот яратди? Бу дунёда нима қилишим керак, вазифам нима? Менга қандай маьсулият юклатилган? каби саволларга жўяли жавоб ахтаради. Аллох таолони ўз хаққи ила тўғри таниш, ўзининг дунё ва охиратдаги ахволини, бандалик вазифасини тўғри белгилаш учун эьтиқодий билимларга мухтож бўлади, уни яхши ўрганмаса, Аллох асрасин, куфрга ҳам кетиши мумкин. Ислом уламолари кейинги асрларда ислом дини ва маданиятига оид билимларни бир неча гурухларга бўлиб ўрганганлар.

Жумладан: 1.Эьтиқодий хукмлар 2.Амалий хукмлар 3.Ахлоқий хукмлар.

Умуман олганда, ислом дини ислом маданияти асосида мукаммал, яхлит, бир бутун таьлимот етади. Лекин юқоридаги таснифдан хам кўриниб турибдики, эьтиқодий хукмлар биринчи тилга олинади, ва эьтиқод тузатмасдан туриб, қилинган тоат-ибодатлар, хайру-хасанотларнинг қусурли эканлигини дин уламолари ҳам таькидлаб ўтишган. Хатто жамиятда соғлом ва сахих эьтиқодсиз тафриқалар, бўлинишлар келиб чиқади. Чунки тарихдан маьлумки, ислом жамияти ва маданиятига рахна солувчи, мусулмонлар ўртасига нифоқ солувчилар аввало уларнинг эьтиқодларига путур етказганлар ва шу йул билан мақсадларига эришганлар. Ушбу юкорида ўтганларни барчасини ўқиб мушохада ва озроқ тафаккур килган киши бир мухим нуқтага ахамият беради: Соғлом эьтиқод кишининг дунё ва охиратда бахтли бўлишга, шу билан бирга мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва тотувликни, муайян низомни барқарорлаштиришга сабаб бўлади. Зеро ислом динида "Мусулмонлар бир-бирига биродардир" дейилган. Аллох таоло Қурьони каримда: واتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا. "Барчангиз Аллоҳнинг арконига (Қурьонига) боғланинг【фирқаларга】бўлинманг"-【Оли имрон сураси 103-оят】деган хитоб бор. Афсуски, уммати Мухаммад (С.А.В) бир қанча ботил фирқаларга бўлиниб кетди, лекин алхамдулиллаҳ, бизлар сахих бўлган "Ахли Сунна Вал Жамоа" тоифасиданмиз. Эьтиқодий билимларимиз ҳам оят ва хадисга, сахобаю тобеьийнлар қарашларига асосланган. Мазхаб ва маслакимизда шахс ва жамият муносабатлари, мухофазаси, ибодат ва дунёвий ишлар энг тўғри, асосли ва адолатли қонунлар билан ёритилган. Аллоҳга шукр, мустақиллигимиз туфайли маьрифат ва маьнавият сохасида ҳам жуда кўп нарсаларга эришдик. Сўзимнинг охирида савоб ва маьрифат талаб бўлган мархум устозим ҳамда барча устозларимга рахмат ва магфират тилайман.

Ислом динини халқимизга тўгри етказишда изланиш олиб бораётган устозлар ва толиби илмларга Аллоҳдан илмларини зиёда қилишини сўрайман. Ва барчамизни эьтиқодда "Ахли Сунна Вал Жамоа"да собит қолишимизни ёлгиз ўзидан сурайман, ва халқимизни хусусан юртимизни турли хил оқимлардан, улардан бўладиган фитналардан омонда сақласин. Барчаларимизни икки дунё саодатига эриштирсин!

Саминжон Пормонов
Мингбулоқ тумани “Шохи Жалил” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг