Қоронғи режим
Image
Logo

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ ЭЗГУ ФАЗИЛАТ.

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ ЭЗГУ ФАЗИЛАТ.

    Бугун мустақил юртимизда инсон омили, инсонга бўлган ҳурмат-эътибор, уни қадрлаш, уни яхши яшаб, гўзал ҳаёт кечириши учун мамлакат Бош қомуси ва хукуматимиз чиқарган қонунлар орқали кафолатлаб қўйилган.

     Азал-азалдан халқимизда қабристонларни зиёрат қилишлик, аждодлари қабрини покиза ва озода сақлаш, қабристонларда нолойиқ амаллардан сақланиш ва аждодларининг абадий масканларига ҳурмат ва эҳтиром билан қараш каби инсоний фазилатлар юксак даражада шаклланган. Муқаддас Ислом динимизда ҳам қабристонларни зиёрат қилишлик ва марҳумларни эслашлик ва қабристон зиёрати инсонни маънавий тарбия қилишлиги айтиб ўтилган. Шариатимиз кўрсатмаларига кўра ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилиш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз с.а.в шундай марҳамат қилганлар: “Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана, энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро у сизларга охиратни эслатади”. Агар биз аждодларимиз руҳларини шодлантириш мақсадида уларни қанча кўп хотирласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар. Зеро, улар ҳам бизни шундай хотирлаб, дуойи хайрда бўлишади.

            Қабристонларни зиёрат қилишда ўзига хос одоб ва тартибларга динимиз буюради.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, бирингизнинг чўғ устига ўтириши, у кийимини куйдириб баданига ўтиши, унинг учун қабр устига ўтирганидан кўра яхшироқдир», дедилар».(Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган). Ушбу ривоятдан қабр устига эътиборсизлик билан ўтириш қанчалар ёмон иш эканини билиб оламиз.    Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувашни, унинг устига ўтиришни ва унинг устига бино қуришни манъ қилганлар».(Имом Муслим ва Термизий ривоятлари). Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маййитнинг суягини синдириш, худди тириклигида синдириш кабидир», дедилар». (Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган). Ҳа, Ислом таълимоти бўйича кишининг ўлигига етказилган озор, унинг тиригига етказган озор билан баробар. Шунинг учун ўликларнинг ҳурматини яхшилаб жойига қўйиш керак. Айниқса қабрлар масаласида жуда эҳтиёт бўлиш керак. Мабодо зарурат учун қабрни очишга мажбур бўлиб қолинса эски қабр-ку нима ҳам бўлар эди, демасдан суяклар чиқиб қолиши мумкинлигини унутмай, уларни синдирмаслик ёки хўрламаслик чораларини кўриб ишлаш керак.

      Юртимизда “Умумхалқ байрами 9-май-хотира ва қадрлаш куни”ни кенг миқёсида нишонлаш миносабати билан қабристонларимизда ободончилик ишлари олиб борилиб ўтганларимизни хотирлаб уларни сўнги манзиллари бўлмиш қабристон ва зиёратгохларни ободонлаштирилмоқда. Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва мехнат фаҳрийларини зиёрат қилиниб, уларни қадрланмоқда.

     Илохим ўтганларимизни раҳматига олсин ва бугун ораларимизда юртимизни тинчлик хотиржамлигини яратгандан сўраб дуода бўлиб турган нуронийларимизни умрларини узун ва сиҳат саломат айласин. 

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Чуст туман бош имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг