Қоронғи режим
Image
Wednesday, 27 October 2021
Logo
ЁШЛАРНИ ИЛМГА ЙЎНАЛТИРИШ-ДИНИМИЗ ТАЛАБИ

ЁШЛАРНИ ИЛМГА ЙЎНАЛТИРИШ-ДИНИМИЗ ТАЛАБИ

Маълумки илм олиш динимизда энг улуғ ибодатлардан саналади. Чунки банда илм орқалик Роббисини танишга, У зотнинг буйруқларини бажаришга, шунингдек барча мавжудоту-махлуқотларга тегишлик бўлган ҳақларини адо этишга муваффақ бўлади.

Дунёда бирор бир дини нсонни Ислом динидагидек илмга тарғиб этмаган. Шунингдек, Ислом дини жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга даъват этган ва бу масалага жиддий эътибор қаратган.

Илк нозил бўлган вахийнинг илк оятини ўзи ҳам “Ўқи” деб нозил бўлиши сўзимизнинг ёрқин далилидир. Ўқиш эса илмнинг калитидир.

Аллоҳ таоъло Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборган пайтни эсга олайлик.  Одамлар жаҳолат ботқоғига батамом ботиб бўлган эдилар. Аллоҳ азза ва жалла илм дини бўлмиш ислом дини билан инсонларни жаҳолат зулматидан Ислом нурига олиб чиқди.

Ислом дини эса илмни имонга тасдиқ, амалга эса йўлбошчи қилган диндир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мўмин-мусулмон кишига илм олиш фарз эканлиги ҳақида  “Ҳар бир муслим ва муслимага илм олиш фарздир”-деб марҳамат қиладилар.

Яна қолаверса ислом дини илмни диний ёки дунёвий деб ҳам ажратмайди. Балки диний ва дуёвий илмга умумий равишда даъват этади. Сўзимизни исботи сифатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини келтирамиз. “Илмни Хитойдан бўлса ҳам изланг”-деганлар.

Ҳакимларимиздан бири киши: Кимда ким ўзини билмаслигини яшириб, илм олишдан бош тортса ёки касалини яшириб, даволанишдан бош тортса, у ўзига ўзи хиёнат қилибди-деган -экан.

Биз ҳақиқатдан ҳам бугунги илм олиш учун имклниятлар бисёр бўлган даврда яшаб, китоб йўқ, электр йўқ ва ҳоказо баҳоналарга ўрин йўқ даврда яшаб, умримизни беҳуда ўтказиб юбораяпмиз. Ҳудди шу кунимизга мос тушадиган гапни бир олим одам шундай таърифлаган экан.

Бирор-бир қиммат баҳо нарсангизни ҳеч ким топаолмаслигини хоҳласангиз, китобингизни орасига солиб қўйинг! Чунки ҳозирги кун одамлари китоб ўқимай қўйди -деган экан.

Аллоҳ таоъло ҳаммаларимизга илмга бўлган муҳаббатимиз зиёда бўлишини ва илм йўлида фарзандларимизга қилаяпган беминнат меҳнатимизни ажри мукаммал бўлишини ва китоб ўқиш борасида ҳам ўрнак бўлишимизни ҳамда фарзандларимизга совға сифатида бошқа бир буюм эмас, балки китоблар совға қилишимизни насиб қилсин!!!

Комилжон Отамирзаев,
 Уйчи тумани “Даҳяк-ота” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг