Қоронғи режим
Image
Tuesday, 21 September 2021
Logo
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР.

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР.

Аллоҳ таоло ато этган неъматлар ичида энг улуғи бу фарзанд неъматидир, шунинг учун фарзандни одобли ахлоқлик билимли элига-юртига фойдаси тегадиган қилиб тарбиялаш хар бир ота-онани бурчи ва вазифасидир.

Ҳалқимизда "Қуш уясида кўрганини қилади" деган доно нақл бор. Дарҳақиқат, кишиларга синчковлик билан назар ташласак, уларнинг қандай оилада тарбия топганидан дарров воқиф бўламиз. Кўча-кўйда ўзини одоб доирасида тутадиган чиройли ўзбекона кийинган, барчага салом бериб, қўлидан келганча ёрдамга ошиқадиган, ўзидан катталарни ҳурмат қиладиган, ширинсўз, меҳрибон йигит-қизларни кўрганимизда, ичимизда бўлса ҳам "отангга раҳмат" деб қўйишимиз бор.

Аксинча, айрим ёшларимизда эса бунинг зиддига дуч келамиз. Уларнинг бу ҳолатга тушишига эса, энг аввало, ота-оналар сабабчи,  негаги улар ҳам дунёга келганда маъсум ва маъсума гўдаклар бўлишган.

Оилавий муҳит, ота-онанинг ибрати, тарбиядаги масъулиятсизлик уларни шу кўйга солган.

Ота-оналар фарзандларининг ҳар бир хатти-ҳаракатини эринмай назорат қилишлари керак. Биз ўз фарзандларимизни ёт мафкуралар таъсиридан ҳимоя қилишни истасак, доимо назорат қилишимиз даркор бўлади. Баъзилар бундай ҳолатларда болани ортиқча назоратда тутиш, унинг эркини чеклаш деб тушинишлари ҳам мумкин.

Агар чуқурроқ ўйлаб қарасак, асло ундай эмаслигини тушуниб етамиз. Бунда болани одобга ўргатиш зўравонлик билан эмас, балки ибрат усулида амалга оширилиши керак.

Чунки бола юқорида айтиб ўтганимиздек, дастлаб ўз ота-онасидан ибрат олади.

Албатта фарзанд тарбиясида маҳалла, таълим муассасадари ва бошқа дахлдор ташкилотларнинг ўрни ҳам беқиёс. Бироқ ерга қанақа дон сочган бўлса, шунга қараб ҳосил йиғилганидек, болага оилада нима ўргатилган бўлса, келажакда у ўшани қилишга одатланади.

 Ҳеч кимнинг  таъсири ота-она ибратидан ортиқ бўла олмайди. Фарзандларимизни ҳар ҳил зарарли таъсирлардан асраш учун ватан, ҳалқ, дин каби тушунчаларнинг асл моҳиятини онгларига чуқур синдириш зарур.

Чунки, ота-оналар ибрат сифатида ўз фарзандларининг ҳар бир ҳатти-харакати учун масъулдирлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мархамат қилиб айтадилар “Хеч қайси ота-она фарзандига одобдан кўра яхшироқ нарсани мерос қолдира олмайди” дедилар. Қолдирилган пулми уй жойми ҳаммаси йўқ бўлиб кетади аммо одоб ахлоқ инсон билан доим хамроҳ бўлиб яшайди.

Маъсумхон Турғунов,
Наманган шаҳар "Шайх эшон" жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг