Қоронғи режим
Image
Wednesday, 27 October 2021
Logo
Наманган шаҳридаги “Форух” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

Наманган шаҳридаги “Форух” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов Наманган шаҳрида жойлашган “Форух” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этдилар.

Вилоят бош имом-хатиби ушбу жоме масжидга ташрифлари чоғида мутахассислар билан учрашиб қурилаётган бинони мўмин-мусулмонлар учун қулай ва шинам қилиш, хонақоҳларни кенг ва ёруғ бўлиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, олиб борилаётган қурилиш ишларини замонавийлик ва миллийликка уйғун ҳолда олиб бориш, атрофларини обод ва кўркам этишга алоҳида урғу қаратиш борасидаги муҳим тавсиялар берилди.

Тамал тоши қўйилган ушбу жоме масжиди барпо этилишига жуда катта ҳисса қўшаётган масжид имомлари, мутаваллилари, фаоллари ҳамда қурувчи-муҳандислар, саховатпеша мурувватли инсонларнинг ҳаққиларига ва уларнинг ўтган марҳумларининг руҳи покига Қуръони карим оятлари тиловат ва кўпдан-кўп дуолар қилинди.

Ишонаманки диёримизда қурилаётган масжидлар тинчлик-осойишталигимиз, халқимиз фаровонлигига, юртимизнинг равнақига гаров кафолат бўлади. Диний-маърифий ишларнинг кўркига кўрк қўшади. Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни тез кунларда бунёд этилиб, халқимизга муборак айлашини насиб этсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати

Наманган шаҳридаги “Форух” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди
Наманган шаҳридаги “Форух” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди
Наманган шаҳридаги “Форух” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг