Қоронғи режим
Image
Tuesday, 21 September 2021
Logo
ГЎЗАЛ ХУЛК ЭГАСИ БЎЛАЙЛИК

ГЎЗАЛ ХУЛК ЭГАСИ БЎЛАЙЛИК

   Ислом дини гўзал ахлок-одобга шунчаки бир сулук, муомала маданияти сифатида эмас, балки, сохиби улкан ажру савобларни қўлга киритадиган ибодат сифатида қарайди. «Ахлоқ» бу арабча «Хулқ» сўзининг кўплик шакли бўлиб «Хулклар» деган маънони ифодалайди. «Хулқ» эса луғавий жиҳатдан сажия, табиат, дин, инсоннинг фитратига қўшилиб яратилган феъл-атвор маъноларга далолат қилади. «Хулқ» билан «Халк» (яралиш, хилкат» сўзлари ўртасидаги боғлик ҳам шундандир. Баъзилар; «Халқ» инсоннинг зоҳирий кўриниши бўлса, «Хулқ» унинг ботиний кўринишидир, дейдилар. Шу боис ҳам Набий алайхиссалом; «Эй Аллоҳ, халқимни (Хилкатимни) чиройли қилганинг каби, хулкимни ҳам гўзал қил», деб дуо килдилар: ( Байҳакий ривояти)

  Инсоннинг хулқи чиройли бўлиши учун аввало, унинг калби пок бўлиши лозим. Чунки, қалб инсон жасадининг султони, колган аъзолар эса унга тобеъдир. Агар қалб пок бўлса қолган аъзолар ҳам унга эргашади, агар у нопок бўлса, барча аъзолардан нопок амаллар содир бўлади.

  Ахлоқ илми уломолари «Одамдаги ахлоклар унинг яратилишида кўшилиб яратилган бўладими ёки киши ахлокни кейин ўрганадими?» деган саволга: «Ота-онасида мавжуд бўлган баъзи ахлоклар инсонга онасининг қорнидалик пайтидаёк ўтади. Аллох бандани яратиш чоғида ахлоқ кобилятини ҳам қўшиб яратади. Инсон ўсиш жараёнида, тарбия, муҳит ва одатланиш оқибатида ахлокни ўзида ривожлантиради ёки йўкотиб юборади», -деганлар.

   Шундай экан оилада ота-оналар фарзандида факат эзгу ва яхши сифатларни шакиллантиришга эътибор беришлари лозим. Бунинг учун эса, аввало, ўзлари гўзал хулқи билан намуна бўла олсинлар. Бола комил инсон қиёфасини ўз ота онаси сиймосида кўрса қандай яхши.

   Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда, имом Бухорий тўплаган хадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари, имом Ғаззолийнинг дин ва дунё хакидаги қарашлари ва бошқа буюк алломаларнинг таълим-тирбияга оид угитлари асосида тарбия килиш имконига эга бўлдик.

  Бугунги кунда юқоридаги алломаларимиз яратган нодир асарлар китоб дўконларидан истаганча топилади. Ота-оналар, бобо ва бувижонларимиз китоб дўконларини ҳам тез-тез зиёрат қилиб турса маънавий бойликка эга бўладилар. Аллох таъло инсон зотини хушсурат ва гўзал қилиб яратган. Бу гўзаллик инсонни Аллох таъло яратган бошка махлукотларга киёслаганда хам яккол намоён бўлади. Энди инсон хилакати ва сурати чиройли бўлганидек, ўзининг сийрати ва хулкини хам гўзал қилса хакикий комил инсон бўлади.

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ туман “Гўртепа” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг