МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАША ОЛАМИЗ.
Бугун биз дунёнинг иқтисодий, ижтимоий ва турлий маънавий, мафкуравий тортишувлари кескин тус олаётган мураккаб бир даврда яшамоқдамиз. Бу мураккаб вазиятда ҳам, маърифатли дунё халқлари, ҳалқаро хамжамиятлар билан тинч тотув, эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, ўзаро манфаатли хамкорлик қилиш тарафдоримиз. Хозирги кунда бир давлат устига қўшин тортиб бориш, бостириб кириш каби катта тахдидлар олдида, арзимас кўринадиган маънавий ва мафкуравий тахдидлар ҳам борки, бу мафкуравий тахдидларга эътибор берилмаса, олдиний олинмаса, ўрниний ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин. Харбий, иқтисодий, сиёсий тахдидлар бўлса, буни сезиш, кўриш ва аввалдан олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тахдидларни аввалдан билиш, унинг салбий таъсирларини, салбий оқибатларини олдиндан тезда кўра олиш жуда қийин иш. Айни дамларда ҳам, афсуский кўплаб ёшларимиз интернет тармоқлари орқали насл насабини тайини йўқ, дийний маълумоти йўқ, кимларга хизмат қилишини билмасдан туриб, номаълум кимсаларнинг ёт ғоялари ва мафкуралари таъсир доирасига тушиб қолмоқдалар. Бу салбий мафкуралар таъсир доирасида, оиласидги миллий қадрятларни, ватанида бўлаётган ривожланиш ва хайрли ишларни кўра олишмаяптилар. Дийнимизда каттани хурмат, кичикни иззат қилишга амр этилган, буни ҳамма билади, лекин баъзи онги бўш, мафкуравий таъсир доирасига тушиб бораётган ёшларимиз, ўзини парвариш қилган ота-оналарини, оқ-қорани танитган устозларини диндан чиққанликда айблашмоқдалар. Пайғамбаримиз алайхиссалом айтадилар:(Бузуқ ва кофир бўлмаган одамни, бузуқ ва кофир деган одамнинг ўзи кофир ва бузуқдир), деганлар. Бу хадисга эътибор берилса, юртимиз уламоларини, юртимиз мусулмон ахолисини куфрда айблаш нақадар хатарли ва кимга зарар эканлиги маълум бўлиб қолади. Номаълум шахсларнинг биринчи босқич ғоялари ёшларни динидан чиқариш бўлса, кейинги босқичи, ёшларни жиход қилиш керак, хижрат қилиш керак деб, ватанидан, Сурия, Афғонистон каби уруш ўчоқларига олиб чиқишдир. Аслида эса Сурия, Афғонистонда хеч қандай жиход бўлаётгани йўқ, мусулмон оламига душман кучлар томонидан уюштирилган жуда катта фитналар амалга оширилмоқда. Азиз ёшлар хушёр бўлайлик, минглаб-минглаб алданган мусулмонлар, мусулмонни ўлдирса қандоқ жиход бўлади. Дийнимизда мусулмон мусулмонни ўлдириш уёқда турсин, обрўсини тўкишни ҳам харом қилган. Энди ота-онасини,юрт уламоларини, мусулмонларини обрўсини тўкиб, мусулмон юртларга бориб мусулмонларни ўлдираётганларни ким деб аташ мумкин. Аллох таъало Оли Имрон сурасини 105-оятида сиз билан биз мусулмонларга хитоб қилиб:(Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, тафриқага тушганларга ўхшаш бўлманглар! Ана ўшаларга улуғ азоб бордир.). Дунёга очиқ кўз билан қарамоқлик, ён атрофимизда мавжуд бўлган, тобора кучайиб бораётган мафкуравий тахдидларга доим тайёр туриш барчамизни вазифамиздир. Хусусан ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун, уларнинг қалби ва онгида соф ислом таълимотини, миллиий ва умуммиллий қадриятларимизнига хурмат эхтиром туйғуларини жойлашимиз керак.
Камолиддин ИСАҚОВ,
Наманган тумани “Бешкапа” жоме
масжиди имом-хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 23, 2022