Қоронғи режим
Image
Logo
УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРГА ТАЪЗИМ

УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРГА ТАЪЗИМ

Ислом дини таълимотида инсон зотини жаҳолат зулматидан нурли ҳаётга етишишда муҳим омил бўлган улуғ устоз ва мураббийлар хизматларига юқори баҳо беради ва Аллоҳ таолодан уларга улкан мукофотлар бўлиши башоратини беради. Аллоҳ таоло каломида шундай марҳамат қилади: «Биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўлурми» (Зумар сураси 9-оят).

Инсонларга яхшиликдан таълим берувчи муаллимларни улуғлаш, ҳурмат-эҳтиром қилиш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай деганлар: «Албатта, Аллоҳ ва малоикалар осмон ва ер аҳли ҳатто инидаги чумоли ва сувдаги балиқлар инсонларга яхшиликдан таълим берувчи муаллимларга истиғфор айтур».

Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилган экан: «Эй ўғлим, Олимлар билан ҳамнафас бўл, устозлар орасида ўтир, чунки Аллоҳ таоло еру-осмонни сув билан обод қилгандек, қалбларни ҳам илм ва ҳикмат нури билан мунаввар қилади дедилар.

Устозларни қадрлаш ҳакида сўз кетганда беихтиёр ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий бобомизнинг ушбу сўзлари ёдимизга тушади:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж ила.

 

Аллоҳ барча яхшиликдан таълим берувчи устоз ва мураббийларимизнинг умрларини зиёда қилсин.

 

Хайрулло Абдуллаев
Косонсой тумани  “Қўқумбой” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг