Қоронғи режим
Image
Logo

КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ҚИЛАЙЛИК!

КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ҚИЛАЙЛИК!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларига кўчат экишга тарғиб қила туриб, бундай деганлар: “Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса, бас, уни экиб олсин” (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ривоятда эса: Абу Дардо розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Дамашқ кўчаларининг биридан ўтаётса, кўчат экаётган одамга кўзи тушибди ва унга: “Нега бу ишни қиляпсиз, ахир, сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидансиз-ку?” дебди. Шунда у киши: “Шошмагин, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир кўчат экса, ундан одам ёки Аллоҳ яратган махлуқотлардан биронтаси еса, бунинг эвазига ўша (кўчат эккан банда)га садақа бўлади”, деганларини эшитганман”, дебди» (Имом Аҳмад ривояти).

Бу ҳадис кўчат экиш, деҳқончилик қилиш фазилати ва аҳамияти нечоғли улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади.

 Ушбу ҳадисдаги маънолардан келиб чиқиб, бугунги кунда юртимиз узра "Яшил макон" умуммилий лойиҳаси остида бир қанча хайрли ишлар қилинмоқда. Жумладан Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юртида, вилоятимизнинг барча туманларида яшил макон лойиҳаси бер неча туп  мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилди.

Кези келганда айтиб ўтиш керак, қанчадан қанча инсонларнинг меҳнати синган, яхши ниятлар билан барпо этилаётган мана шундай экинзорларга зарар етказиш, мол, қўй ва шу каби чорва ҳайвонларни қўйиб юбориш, ёки экиб қўйилганидан кейин парвариш қилмасдан бепарво бўлиш, мендан кетгунча, эгасига етгунча қабилида иш тутиш бу гуноҳ саналади. Зеро, динимизда инсон ўзига ва ўзгаларга зарар бериши қораланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Исломда зарар бериш ҳам, зарарланиш ҳам йўқ”, деган гаплари мусулмончиликдаги энг улуғ шиорлардан бири ўлароқ, ўзини мусулмонман деган ҳар-бир одамнинг қалбида янграб туриши лозим. Шундай экан, мўмин одам биродарининг меҳнатининг қадрига етиш керак.

Аллоҳ таоло мана шундай гўзал ишларни устида турган халқимизни Ўз паноҳида асрасин!

 Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри "Абдулқодир қори" жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг